Мактабгача ва бошланғич таълим
Факультет декани
Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99897 918-07-41
- Электрон почта: sirojiddin-u@samdu.uz
Биография
1999-2003 йй. – Самарқанд давлат университети биология факултети талабаси
2003-2005 йй. - Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси магистри
2005-2008 йй. - Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти
2008-2010 йй. - Самарқанд давлат университети биология факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари
2010-2014 йй. - Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти
2014-2018 йй. - Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти
2018-2021 йй. - Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири
2021й-ҳ.в-Самарқанд давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультети декани
ФАКУЛЬТЕТ ҲАҚИДА
Университет кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги 14-сонли қарори ҳамда университетнинг 2021 йил 12 августдаги №272-ij сонли буйруғига асосан Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ташкил этилди.
Факультетда бакалавриат ва магистратура йўналишлари мавжуд бўлиб, уларда қуйидаги мутахассисликлар ўқитилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари:
5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш
5110900 – Педагогика ва психология
5111800 – Мактабгача таълим
5112100 – Технологик таълим
Магистратура мутахассисликлари:
5A110901 – Педагогика назарияси ва тарихи
5A111801 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Факультетлараро педагогика кафедраси қошида қуйидаги ихтисосликлар бўйича докторантура мавжуд:
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раисининг 2018 йил 28-мартдаги 59-сонли қарорига асосан Самарқанд давлат университети ҳузурида педагогика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи Phd.28.03.2018.Ped.02.05 рақамли илмий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.
Ҳозирда факультетда 3 та “Мактабгача таълим”, “Бошланғич ва технологик таълим”, “Факультетлараро педагогика” кафедралари мавжуд бўлиб, 77 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, 2 нафар фан докторлари, 23 нафар фан номзодлари, 52 нафар ассистентлар фаолият юритмоқда.
Кафедралар қошида ташкил этилган “Мунозара-дебат”, “Педагог-терапевт”, “Тадқиқотчи талаба”, “Китобхонлик тўгараги”, “Мактаб математиги”, “Она тили ва адабиёт”, “Ёш экологлар”, “Ёш моделистлар”, “Муҳокама”, “Ёш тадқиқотчи педагоглар”, “Ёш илмий тадқиқотчи”, “Ал Хоразмий издошлари”, “Бинафша”, “Камалак етакчиси”, “Ижодкор тарбиячи”, “Нутқ ўстириш”, “Ёш руҳшунос”, “МТТларда замонавий бошқарувчи”, “Креатив тарбиячи”, “Ёш педагог”, “Позитив психолог”, “Замонавий тарбиячи имиджи” каби турли тўгаракларда талабаларнинг фанларга бўлган қизиқишлари ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга шароит яратилган.
Мактабгача ва бошланғич таълим факультети илмий жамоаси Москва давлат педагогика университетининг «Умумий педагогика» кафедраси, Душанбе давлат педагогика университетининг «Педагогика» кафедраси, Брянск давлат педагогика институтининг «Индустриал педагогика» факультети, Хўжанд давлат университетининг «Педагогика» кафедраси, Озарбайжон Халқаро университети ҳамда МДҲ ва жаҳоннинг бошқа кўплаб олий таълим муассасалари ва илмий марказлари ўртасида илмий алоқалар йўлга қўйилган.