Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш ​ кафедраси мудири

Хўжаёров Бахтиёр

(90)-224-30-96  б.кҳузҳаёров@маил.ру

    Бахтиёр Хўжаёров физика-математика фанлари доктори, профессор. 1992 йилдан Самарқанд давлат университетида ишлаб келмоқда. 2017 йилдан математик моделлаштириш кафедраси мудири.

    Бахтиёр Хўжаёров 1981 йилда номзодлик, 1992 йилда Тюмен давлат университетида  докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1994 йилда профессорлик илмий унвонини олган.

    Олим 400 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 8 монография ва битта ўқув қўлланма муаллифи. Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 50 дан зиёд мақола чоп этган. НАТО ва Франция ташқи ишлар вазирлиги грантларни олган. 2010 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Б.Хўжаёровнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/author/record/2070623

Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57219662740

ResearchGate: https://www.researchgate.net/profile/Bakhtiyor-Khuzhayorov 

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=cNNTym0AAAAJ&hl=ru

 

                                                                                       Mатематик моделлаштириш  кафедра аъзолари

Урунбаев Эркин

urin54@gmail.com

Физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc), доцент. Самарқанд давлат университетида 1983 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Ғилдиракли транспорт машиналари ҳаракат турғунлигини тадқиқ этишни автоматлаштириш” мавзусида техника фанлари бўйича номзодлик, 2021 йилда «К-қийматли мантиқ функциялари асосида эвристик алгоритмларнинг оптимал корректорларини синтез қилиш усуллари» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертацияларини ҳимоя қилган.

Эркин Урунбаев 2 монография, 4 ўқув қўлланма, 11 дастурий таъминот учун гувоҳнома, 90 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 11 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда эълон қилинган. 

Эркин Урунбаевнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Scopus:  https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57218884317   

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=6PuzTZ4AAAAJ&hl=ru&oi=sra

 

Бурнашев Владимир Фидратович

vladimir.burnash@mail.ru

Физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc), доцент. Самарқанд давлат университетида 2012 йилдан бери фаолият юритиб келади.

1991 йилда “Нефт қатламларига термик таъсирни тадқиқ этиш учун сонли моделлар ишлаб чиқиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан номзоди, 2019 йилда “Ғовак муҳитларда кўпфазали кўпкомпонентали суюқликлар сизиши гидродинамик моделлари сонли таҳлил” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертацияларини ҳимоя қилган. 1998 йилда “Суюқлик, газ ва плазма механикаси” бўйича катта илмий ходим унвонини олган.

Владимир Бурнашев 2 монография, 2 ўқув қўлланма ва 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Владимир Бурнашевнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/author/record/36966037

Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=48961029400  

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?hl=ru&user=uy-eONEAAAAJ

Висванатҳан Кадаккал Каннан

viswanathankk@samdu.uz

Математика фани бўйича фалсафа доктори (PhD). Фаолияти давомида Жанубий Кореянинг  INHA университети, Сеул миллий университети, Малайзия Технология университети, Қувайт фан ва технологиялар коллежида профессор сифатида ишлаган. 2022 йил дан буён Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

1999 йилда “Splain functions study of free vibration of plates and shells” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

Висванатҳан Кадаккал Каннан шу кунга қадар 2 монография, 148 дан ортиқ илмий мақолалар чоп қилган. 99 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда, 70 таси эса Web of Science базасида эътироф этилган журналларда чоп қилинган.

Висwантҳан Кадаккал Каннаннинг халқаро маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/author/record/624565

Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=7101887781

ResearchGate: https://www.researchgate.net/profile/K-K-Viswanathan

Google Scholar: https://scholar.google.co.uk/citations?user=LSfLzTEAAAAJ&hl=en

 

 

 

Амридинов Сайфидин Амридинович

 

 Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1965 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2015 йилдан буён математик моделлаштириш кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Сайфиддин Амридинов 1977 йилда “Ёпишқоқ-эластик пластинка ва етук қобиқлар баъзи чизиқлимас квазистатик масалаларни тадқиқ этиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан номзоди диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 5 та ўқув қўлланма муаллифи, 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган.

Маматов Шаҳобиддин Сайфиддинович

 

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1993 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2015 йилдан ҳозирга қадар математик моделлаштириш кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

1987 йил М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида “Гиббс майдонлари траисфер-матрисаларининг боғлиқлик ҳолатлари ҳақида” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан номзоди диссертациясини ҳимоя қилган.

Шаҳобиддин Маматов 2 ўқув қўлланма, 70 дан зиёд илмий мақолалар чоп эттирган. 5 илмий мақоласи Scopus базасига кирувчи илмий журналларда чоп этилган

Шаҳобиддин Маматовнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=16441027700

Махмудов Жамол Махмуд ўғли

j.makhmudov@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc), доцент. Самарқанд давлат университетида 2009 йилдан бери фаолият юритиб келади.

2007 йилда «Ғовак муҳитда дисперс суюқликлар сизиши гидродинамик моделларини тадқиқ этиш» мавзусида физика-математика фанлари бўйича номзодлик, 2019 йил «Бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизишининг математик моделларини такомиллаштириш ва тадқиқ этиш» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертацияларини ҳимоя қилган.

Жамол Махмудов 1 монография, 90 дан ортиқ илмий мақолалар чоп қилган. 8 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда эълон қилинган. 

Жамол Махмудовнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/author/record/2108948

Scopus:  https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57219664077  

ResearchGate: https://www.researchgate.net/profile/Jamol-Makhmudov

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=U1SvM9AAAAAJ&hl=ru

Джиянов Турсунпулот Ортикович

t.djiyanov@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Самарқанд давлат университетида 2018 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2018 йил “Биржинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитларда аномал сизиши моделларини тузиш ва тадқиқ қилиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Турсунпулот Джиянов 2 услубий қўлланма, 2 дастурий маҳсулот учун гувоҳнома, 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. 4 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда эълон қилинган. 

Турсунпулот Джияновнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:

Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/woscc/basic-search 

Scopus: https://www.scopus.com/affil/profile.uri?id=60071657&origin=AuthorResultsList

ResearchGate: https://www.researchgate.net/profile/Dzhiyanov-Tursunpulat

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=CkwXoMoAAAAJ&hl=ru

Fayziyev Bekzodjon Murtazayevich
fayzievbm@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университетида 2014 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2018 йилда “Ғовак муҳитларда чўкма ҳосил бўлишининг кўп босқичли кинетикаси асосида сизиш ва модда кўчиши жараёнларини моделлаштириш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 
Бекзоджон Файзиев илмий фаолияти давомида Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 11 мақола эълон қилган. 2 услубий қўлланма муаллифи, 5 дастурий маҳсулот учун муаллифлк гувоҳномаси олган. 20 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференция ва симпозиумларда тезислари билан иштирок этган. Унинг асосий илмий йўналиши ғовак муҳитларда сизиш ва модда кўчиши жараёларини математик моделлаштиришга қаратилган. 

Бекзоджон Файзиевнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:
Web of Science: https://www.webofscience.com/wos/author/record/2050618 
Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57216937892 
ResearchGate: https://www.researchgate.net/profile/Bekzodjon-Fayziev 
Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=JQRIuscAAAAJ&hl=ru 

Усмонов Азизбек Исмайилович
 
Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедрасида 2017 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Ёриқ-ғовак муҳитларда аномал модда кўчиши моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.
Азизбек Усмонов 3 услубий кўрсатма муаллифи. Фаолияти давомида 15 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. 3 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда эълон қилинган.
Азизбек Усмоновнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги мақолалари:
Google Scholar:

Бегматов Тўлқин Исоқович

19.begmatov.90@gmail.com

 

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедрасида 2018 йилдан бери фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Кўп босқичли кинетика асосида биржинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизиши гидродинамик моделларини сонли тадқиқ этиш” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Тўлқин  Бегматов  шу кунга қадар 15 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. 4 илмий мақоласи Scopus базасида эътироф этилган журналларда эълон қилинган. 

Тўлқин Бегматовнинг халқаро илмий маълумотлар базаларидаги профиллари:

Scopus:  https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57219667579   

GoogleScholar: https://link.springer.com/article/10.1134/S1990478920030102

Математик моделлаштириш кафедраси тарихи ҳақида қисқача маълумот

Кафедра 1974 йилда «Математик мантиқ ва программалаштириш» номи ташкил этилган. Кафедрага 1974-1975 йиллари доц. Ҳ. Тўраев, 1975-1977 йиллари доц. Ф. Фозилов, 1977-1981 доц. Ҳ.Тўраев, 1981-1984 йиллари Д.Рустамов, 1985-1992 йиллари проф. И.Жуманов, 1993-1994 йиллари доц. Х. Ганиев, 1994-1999 йиллари проф. Т.Сафаров ва 1999 йилдан 2012 йилгача проф. Ҳ.Тўраев мудирлик қилганлар. 2012 йилдан 2015 йилгача доц. Э.Урунбаев кафедра мудири бўлиб ишлади. 2015-2016 ўқув йили бошидан “Математик моделлаштириш” ва “Ҳисоблаш усуллари” кафедралари бирлаштирилиб “Амалий математика” кефедраси ташкил этилди. 2017 йил январдан “Амалий математика ва информатика” факултети қайта ташкил этилгандан сўнг “Амалий математика” кафедраси “Математик моделлаштириш” номига ўзгартирилди ва унга проф. Б.Х.Хўжаёров кафедра мудири этиб тайинланди.

Кафедрада 1980-1990 йилларда доцентлар Ф.К.Ахмеджанов, А.Суфиянова Х.Ганиев, Д.Рустамов, Г.Порсаев, Р.Абдукаримов ва ассистентлар А.Хуррамов, К.Ҳакимов, А.Узоқов, Б.Ҳотамовлар фаолият кўрсатганлар. Улар томонидан 1 та монография, 20 дан зиёд ўқув- услубий қўлланмалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедра профессор-ўқитувчиларининг 1 нафари фан доктори ва 9 нафари фан номзодлиги илмий даражаларини олишдилар.

 

Давлат илмий–техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари:

Қатор йиллардан буён кафедрада давлат  илмий-техника дастурлари доирасида проф. Б.Хўжаёров раҳбарлигида фундаментал ва амалий лойиҳалар бажариб келинмоқда.

2012 – 2016 йиллар ФА-Ф078 – «Биржинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитларда сузилиши ва сизишининг гидродинамик масалалари», 2017 – 2022 йиллар ОТ-Ф4-64 – «Биржинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчирилиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш» фундаментал лойиҳалар, 2015 – 2017 йиллар А-13-10 «Ёриқ-ғовак карбонат коллекторли нефт ва газ қатламлари забоёлди ҳудудларига кислотали ишлов беришни ҳисоблаш методикаси ва самарали технологияларини яратиш» каби амалий лойиҳалар бажарилган.

Ҳозирги кунда проф. Б.Хўжаёров илмий раҳбарлигида фундаментал тадқиқотлар доирасида ФЗ-2020092877 – «Бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда аномал моддалар кўчиши ва суюқликлар сизиши жараёнларининг математик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш»  лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш

Кафедрада 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуаси” ва  01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура, докторантура ва мақсадли таянч докторантурада илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда. 2015 йилдан буён кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларидан 4 нафари фан доктори (DSc) ва 10 нафардан зиёди фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. 

Ҳамкорлик доирасида кафедра профессор-ўқитувчилари ЎзМУ, БухДУ, ТерДУ, Навоий давлат педагогика институти ва Жиззах давлат педагогика университети, Ўзбекистон ФА илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Урал федерал университети (Россия), Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий Университети, Калифорния университети (АҚШ), Гавр университети (Франсия), Озарбайжон Миллий фанлар академияси Математика ва механика институти, Аделаида университети (Австралия), Шимолий-Кавказ федерал университети (Россия) мутахассис олимлари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

Дискрет математика

Дискрет математика ва математик мантиқ

Ҳисоблаш усуллари

Математик моделлаштириш

Математик тизимлар

Чекли элементлар усули

Маълумотларни ҳимоялаш моделлари

Магистратура

Математик моделлаштириш ва ҳисоблаш эксперименти

Программа инжиниринги

Параллел ҳисоблаш усуллари ва алгоритмлари

Биг-Дата ва маълумотлар таҳлили

Чизиқлимас чегаравий масалаларни сонли моделлаштириш

Маълумотларни таҳлил қилишнинг статистик усуллари

Ер ости гидродинамикаси моделлари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар