Иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири

Сафаров Баҳодирхон Шаҳриёрович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99893 345-49-29
  •  Электрон почта: s-bahodirhon@samdu.uz

Биография

1994-1999 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1999-2001 йиллар Самарқанд давлат университети магистранти;
2001-2004 йиллар Ўзбекистон фанлар академияси аспиранти;
2005-2012 йиллар Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт, менежмент ва молия кафедраси ассистенти;
2012-2014 йиллар Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт, менежмент ва молия кафедраси доценти;
2014-2017 йиллар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти катта-илмий ходим-изланувчи;
2017-2018 йиллар Самарқанд давлат университети кадрлар менежменти кафедраси мудири;
2018-2020 йиллар Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт ва бизнес факултети декани;
2020 - ҳ.в.Самарқанд давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедраси мудири.

 

“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да олий таълимни ислоҳ қилиш борасида белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнининг ҳаёт талабларига мос равишда ташкил қилиш, мутахасислар тайёрлашда касбий меҳнат бозорининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарурлигини инобатга олиб, шунингдек “Иқтисодиёт” факультети Илмий кенгашининг янги кафедра ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси ташкил этилган (СамДУ ректорининг 1998 йил 28–ноябрдаги №79 буйруғи).      

Кафедра мудири вазифасини дастлаб С.Алиқулов ва М.Хошимовлар бажардилар. Шунингдек, 2009-2015 йилларда кафедра мудири вазифасида Р.Кушатов, 2015-2017 йилларда А.Таниев, 2017-2018 йилларда профессор Б.Ш.Сафаровлар фаолият олиб бордилар. 2018 йил сентябрдан бошлаб, кафедра мудири вазифасини доцентД.Қ.Усманова бажариб келган эди. 2011 йилда “Молия ва бошқарув ҳисоби” ҳамда “Ижтимоий-иқтисодиёт ва менежмент” кафедраларининг қўшилиши билан “Ижтимоий иқтисодиёт, менежмент ва молия” кафедраси деб номланди. Мазкур кафедранинг номи 2015 йилда “Кадрлар менежменти” кафедрасига айлантирилди. 2018 йил кафедра номини ўзгартириш тўғрисидаги қарори асосида “Кадрлар менежменти ва бизнес” кафедраси ташкил этилди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги  ПФ-5953-сон Фармонида белгиланган устувор вазифаларни бажариш ва соҳанинг истиқболдаги фаолиятини мазкур йўналишларини мувофиқлаштириш мақсадида Самарқанд давлат университети  Университет Кенгашининг 2020 йил 16-июнь 12-сонли йиғилиш қарори билан  “Рақамли иқтисодиёт” факультети ташкил этилди. Ушбу факультетда “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафедра мудири и.ф.д., профессор Б.Ш.Сафаров.

Бугунги кунда, талабаларнинг билимини баҳолашнинг  модул тизими жорий этилган бўлиб, барча фанлар бўйича маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган ва нашр этилган. Шу билан бир қаторда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5та дарслик, 15дан зиёд ўқув қўлланмалар чоп этилган ва маъруза матнларининг электрон версиялари яратилган. Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида ўқув йилининг ҳар ойида икки ой муддатда тасдиқланган режа асосида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириб келди. Кафедрада доимий равишда илмий-услубий семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Рақамли иқтисодиёт кафедраси Чехия давлатининг Прага метрополитен университети ва Чехия табиий фанлар университети, Испаниянинг Гранада университети, Ҳиндистоннинг Ж.Неру номидаги Делҳи университети, Россиянинг Томск давлат университети, СКФУ, Высшая школа экономики, Пермь университети, Қозон федерал университети, Беларуссиянинг Минск радиотехника университетлари билан халқаро-илмий, ўқув-услубий жиҳатдан ҳамкорлик олиб борган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари шу давргача илмий-услубий, маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этиб келишмоқда.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, иқтисодиёт тармоқлари талабларига мос мутахаcсислар тайёрлаш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кафедра ташабуси билан 5А231701 – Кадрлар менежменти мутахассислиги бўйича магистратура очилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, 5А234101 – Рақамли иқтисодиёт мутахассислиги бўйича магистратура очилди.

Рақамли иқтисодиёт кафедраси ташабуси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 104П-сонли буйруғига асосан 2019 йил 24-25 май кунлари Самарқанд шаҳрида «Буюк ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг ренессанси» мавзусида халқаро миқёсда илмий конференция бўлиб ўтди.

Шунингдек, Илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил қилиниб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида 2020 йил 29-30 май кунлари Самарқанд давлат университетида “Рақамли иқтисодиёт: муаммолар, ечим, истиқболлар” мавзусида халқаро миқёсда онлайн илмий конференцияси ўтказилди.

Шу боис, 2020-2021 ўқув йилида  “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси ташаббуси билан Хорижий олий таълим муассасалари билан  ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари асосида қуйидаги 5 та йўналиш очилди:

Бакалавриат

  • Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича);
  • Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича);

Магистратура

  • Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар,
  • Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори (соҳалар бўйича),
  • Инсон ресурсларни бошқариш.

Ҳозирги кунда кафедрада и.ф.д, профессор Б.Сафаров, фан номзоди, доцентлар Д.Усманова, Р.Кушатов, Т.Рахмонов, А.Марданова, Т.Бакаев, А.Таниев, катта ўқитувчилар, О.Эрназаров, ассистентлар, И.Аюбов, С.Бобоқулов, Н.Давлатов, З.Бакаев, Ҳ.Мансуровлар фаолият олиб бораяпти, илмий салоҳият даражаси кафедра бўйича 60 фоизни ташкил этади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор иқтисодий фанлар. хусусан, “Статистика”, “Инновацион менежмент”, “Логистика”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Суғурта иши”, “Молия ва кредит”, “Инновацион иқтисодиёт” фанлари ўқитилади.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада кафедра қошида “Устоз – шогирд” тизими яхши йўлга қўйилган. Хусусан, доцентД.Қ.Усманова раҳбарлиги остида 2017-2018 ўқув йилида Б.Саъдуллаева,  2018-2019 ўқув йилида И.Умиров, 2019-2020 ўқув йилида Ж.Шамсиевлар “Навоий” номидаги Давлат стипендияси соҳиби бўлдилар. Бундан ташқари кафедра қошида талабаларнинг “Ёш ҳисобчи” илмий тўгараги фаолият юритиб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Туризм: назария ва амалиёт”, “Молия ва солиқлар”, “Рақамли иқтисодиёт асослари”, “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлдар”дарсликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтисодиёт ва туризм таълим йўналишлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган. Шунингдек  “Статистика”, “Эконометрика асослари”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Миллий иқтисодиётда ахборот коммуникация технологиялари”, “Инновацион менежмент”, “Кадрлар консалтинги ва аудити”, “Маркетинг”, “Жамоада самарали ишлаш”, “Молия ва кредит”, “Кадрлар менежменти”, “Ходимларни инновацион бошқариш”,” Сервис ва туризм”, “Сифат менежменти”, “Лидерлик сифатларини бошқариш” ўқув қўлланмалари чоп этилди.    Амалиётда фойдаланиш мақсадида “Туристик маҳсулотнинг самарадорлигини баҳолашнинг услубий компъютер дастури” яратилиб, жорий қилинди ва ишлаб чиқилган дастурга Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинди(№ ДГУ 04691) ва “Корхонанинг иқтисодий ҳолатини баҳолашда молиявий-ҳўжалик фаолиятининг айрим кўрсаткичларини ҳисоблаш” дастурига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинди (№ ДГУ 05548). “Туризм: назария ва амалиёт» электрон дарслигига ҳам Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинди (№ ДГУ 04690).