Инсон ресурсларини бошқариш илмий-тадқиқот маркази директори

Арабов Нурали Уралович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99893 991-34-58
  •  Электрон почта: a-nurali@samdu.uz

Биография

  • 1993-1998 йй. – Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультети талабаси
  • 1998-2002 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ўқитувчиси
  • 2002-2005 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти
  • 2005-2009 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ассистенти
  • 2009-2010 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси катта ўқитувчиси
  • 2010-2015 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси мудири, доцент
  • 2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани вазифасини бажарувчи
  • 2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси доценти
  • 2018-2019 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси профессори
  • 2019-2020 йй - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири
  • 2020 -2021йй - Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири 
  • 2021-2022 йй - Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети декани
  • 2022 йилдан - ҳ.в.гача Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири

 

МАРКАЗ ҲАҚИДА

    Марказ Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Марказнинг асосий мақсади:

  • Иқтисодиёт ва инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналишларида битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлашга янгича ёндашув;
  • замонавий таълим дастурларини яратиш, шунингдек бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар салоҳиятини оширишнинг методологик ва амалий асосларини ўрганиш;
  • инновацион илмий тадқиқотларга оид фаолиятни такомиллаштириш, инсон ресурсларини самарали бошқаришнинг замонавий тизимлари асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва улар билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш;
  • янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлаш, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • меҳнат бозорида ижтимоий ҳамкорлик механизмини шакллантириш, талабаларнинг мақсадли амалиёт ва стажировка режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўқув юртларига қабул қилинаётган талабаларга меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш;
  • мутахассис-кадрларга иқтисодиёт тармоқларидаги талабни истиқболлаштириш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш.

    Шу билан бирга, университет Корея Республикасининг етакчи эксперт профессорларини, хусусан, Кореянинг Саэмаул Ундонг илмий-тадқиқот ва таълимга ихтисослашган ягона олий таълим муассасаси бўлган Еунгнам университетидан маҳаллани ривожлантириш ва маҳалла бошқаруви соҳасида фаолият юритувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун жалб этади. Ушбу тадқиқот лойиҳалари ва ўқув дастурлари Саэмаул Ундонг тамойиллари ва руҳияти асосида амалга оширилиши ва Саэмаул Ундонг муваффақият омилларини ўз ичига олган маҳаллани ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.

    Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • Инсон ресурсларини бошқаришнинг назарий, услубий ва амалий асосларини ўрганиш жараёнида тажрибали, этук олимлар ва профессионал фидойи ёш тадқиқотчилар, олий ўқув юртлари, дунёнинг илғор илмий марказлари, жумладан Еунгнам университети билан ҳамкорликда энг замонавий технологиялар асосида илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш;
  • Саэмаул Ундонгнинг инновацион ва фидойилик тафаккурини ривожлантириш сиёсати, стратегиялари ва усулларини маҳаллийлаштиришга эътибор қаратган ҳолда инсон ресурсларини бошқариш ва маҳаллани ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
  • «Saemaulogy» (Saemaul Undong Studiyes) ва бошқа тегишли академик йўналишлар асосида инсон ресурсларини бошқариш ва маҳалла ривожланиши бўйича янги фанлараро таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
  • инсон ресурслари ҳамда маҳалла тараққиётини бошқариш бўйича республика ва халқаро грантларда иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида инсон ресурсларини бошқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;
  • Еунгнам университети томонидан ўтказилаётган Саэмаул ўқув дастурларини креатив(ижодий) қўллаш орқали маҳалла бошқаруви соҳасида фаолият юритувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш.;
  • маҳалла бошқаруви соҳасида фаолият юритаётган мутахассис кадрлар малакасини ошириш;
  • университет учун тадқиқот объекти доирасида замон талабларидаги дарслик, ўқув қўлланма, рисолалар яратиш;
  • илмий тадқиқот ишларидан олинган янгиликларни патентлаш, уларни университет мустақил ўқув жараёнига тадбиқ қилиш, таклифлар киритиш ва лозим топилса чет эл илмий-ўқув марказларига сотиш;
  • Корея Республикасининг етакчи марказлари, хусусан, Global Saemaul Development Netvork (GSDN, халқаро нодавлат ташкилоти) ва Халқаро тараққиёт ҳамкорлик институти (IIDS, Еунгнам университети филиали) билан яқин алоқа ўрнатиш;
  • инсон ресурсларини бошқариш ва маҳалла тараққиёти соҳасидаги материалларни йиғиш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш;
  • илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
  • Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:

  • Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • Марказга шартнома асосида (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш асосида) ўқитувчи ва амалиёт ходимлари (экспертлар)ни жалб этиш;
  • ажратилган буджет маблағлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан хизмат командировкаларини ташкиллаштириш, шу жумладан, хорижий илмий марказларга ҳам;
  • Олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шартномалар тузиш, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан ҳам;
  • Шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
  • Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;
  • Халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорлик қилиш;
  • Ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайт, шунингдек интернет тармоғида жойлаштириш;
  • Ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;
  • Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни университет билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Марказнинг халқаро алоқалари:

  • Марказ халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий шериклар билан шартномалар тузиш, муайян халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади.
  • Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва халқаро ташкилотларда ташкил этиши мумкин.
  • Марказда чет эл фуқароларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.

 

Конференция дастури

Тўплам титули

Конференция тўплам

Марказ низоми

Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш журнали

"Бухгалтерия ҳисоби" ўқув қўлланмаси

"Рақамли иқтисодиёт асослари" дарслик

"Корхоналарни рақобатбардошлигини баҳолаш" ўқув қўлланма

"Ходимларни бошқаришнинг халқаро ва маҳаллий амалиёти" Монография

"Корхоналарнинг молиявий таҳлили" ўқув қўлланма

"Электрон тижорат ва бизнес" ўқув қўлланмаси

“Корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш” ўқув қўлланмаси