Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда Самарқанд давлат университетига давлат гранти ва шартнома асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар диққатига!
Самарқанд давлат университети 5610520-Спорт фаолияти: кураш; 5610535-Спорт фаолияти (хотин-қизлар спорти) таълим йўналишларига давлат гранти ва шартнома асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топшириши сўралади!
1.Таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза;
2. Умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (иловаси билан);
3. Паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) нинг 2 дона нусхаси;
4. 3,5х4,5 см ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;
5. Абитуриентнинг Қайд варақаси;
6. Абитуриент рухсатномаси;
7. Абитуриеннинг жавоблар варақаси;
8. Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигига тегишли тавсияномасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
10. Шахсий варақа;
11. Ҳужжатларга жилд (папка).
2021 йил 31 декабргача абитуриентлар қабул комиссиясига юқорида келтирилган ҳужжатларни топшириши ҳамда шартнома асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни амалга ошириши шарт.
ўқишга тавсия этилган абитуриентлар рўйхати
СамДУ қабул комиссияси.