Ёшларимиз учун хушхабар: EPAM каби катта IT компаниялар Ўзбекистонда кўпроқ ходимларни ишга олиш борасида жиддий режа қилмоқдалар. Ёшларимизни EPAM талабларига кўра малакасини ошириш учун эса қўшимча IT Университет очишга ҳам тайёр эканлигини билдирдилар. Ундан ташқари Ўзбекистонга кўпроқ Сениор даражадаги мутахассисларни олиб келиб, улар ёрдамида бизнинг Жуниор даражадаги бошланғич билимларга эга ёшларимизни малакасини оширишга ҳам ёрдам берадилар.

    Бу эса юқори малакали ёшларимиз учун Ўзбекистонда оиласи билан яшаб, АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ўз хизматлари экспортини қилиш орқали юқори маош олиш имкониятларини кенгайтиради. Шунинг учун IT соҳасини танлайдиган ёшларимиз ҳозирдан вақтларини тўғри тақсимлаб ўз устиларида қаттиқ ишлашни давом эттиришлари керак.

    Учрашув ҳақида батафсил: https://t.me/itpark_uz/3432

    Ҳозирни ўзида IT соҳасида юқори маош олмоқчи бўлсангиз: https://t.me/itmarket_uz

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати