PhD.03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли Илмий кенгашнинг йиғилиши
Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 5 март соат 13:00 ва 15:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1. Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Жўраев Йўлчи Тошмамадовичнинг “Нафионнинг истисно соҳасининг таркиби ва хусусиятлари; чекланган ҳажмда бўкиши ва микрореологик эффектлари” мавзусидаги “01.04.05-Оптика” физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муҳокамаси.
2. Қарши давлат университети тадқиқотчиси Мейлиев Лазиз Орзиқуловичнинг “Пропанолдаги конформацион хилма-хилликни ва молекулалараро ўзаро таъсирни спектрал намоён бўлиши” мавзусидаги “01.04.05-Оптика” физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муҳокамаси.
3. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Самарқанд давлат университети, Физика факультети, 63-хона.