Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли Илмий кенгашнинг йиғилиши 2025-йил 27-феврал куни, соат 10-00 да бўлиб ўтади.
    Кун тартиби:
    1. Султонов Одилжон Зиёмиддиновичнинг 01.04.05-Оптика ихтисослиги бўйича “Турли симметрияли кристалл ичида жойлашган нодир ер ионларининг ўзига хос магнитооптик хусусиятлари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг ҳимояси.
    2. Худойбердиева Дилафруз Бойкуловнанинг 01.04.05-Оптика ихтисослиги бўйича “Структурасига метил ҳамда галоид элементлари киритилган суюқ муҳит атом ва молекулаларининг лазер нурланиши таъсиридаги тебранма-айланма ҳаракат спектроскопияси” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг ҳимояси. 
    3. Турли масалалар
    Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Муҳандислик физикаси институти, 114-хона.