2022 йил 6 май куни Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети  “Ўзбекистон археологиясининг долзарб масалалари (профессор М.Д.Джуракуловнинг археология мактаби” мавзусидаги (профессор Мавлон Джуракулович Джуракуловнинг 90 йиллигига бағишланган) Республика илмий-амалий конференциясининг ўтказилишини маълум қилади.

    Конференцияда қуйидаги шўбалар фаолият олиб бориши белгиланган:

    -Ўрта Осиё археология фанининг шаклланиши, археология мактаблари ва уларнинг йирик намоёндалари.

    -Ўзбекистон тарихи ва археологияснинг долзарб масалалари (Илмий назариялар, культурогенез, янги кашфиётлар, ютуқлар)

    -Ўрта Осиё энг қадимги,қадимги ва ўрта аср моддий ва маънавий маданияти (меросийлик ва инновация)

    -Моддий, маданий ва археологик мерос обектларини сақлаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва туризм.

    Илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар

    Мақола  матнлари  таҳрир  қилинган  ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида  А4  катталикдаги  қоғозга, қаторлари  ораси  1,5 интервал  ҳолда,  юқоридан  ва  пастдан 2,5 см,  чапдан  3см, ўнгдан 1,5 см жой  қолдирилган тартибда қабул қилинади. Бундан ташқари,  маърузаларнинг электрон  нусхаси кўрсатилган манзилга жўнатилиши талаб этилади. Файл  номи  лотин  ҳарфларида  муаллиф  фамилияси  билан ёзилиши  керак,  масалан: А.Умаров dоc.

    Мақоланинг  номи  бош  ҳарфлар  билан  ёзилади ва битта  бўш  қатор қолдирилиб, навбатдаги  қатордан муаллифнинг  исми-шарифи, доимий иш жойи ёзилади. Матннинг охирида муаллиф  билан  боғланиш  учун зарур  бўлган маълумотлар келтирилади. Матн Wоrd (97-2003)  муҳарририда Тimes New  Roman шрифтида 14 ўлчамда  ва  8-10 бет  бўлиши  талаб  этилади. Матнга қисқача аннатация 6-8 қатор, Калит сўзлари (8-10та) (ўзбек, рус, инглиз тилларида).

    Матнда иқтибослар қуйидаги тартибда берилсин. Масалан: [Исламов, 1975, с. 28]. Матн охирида фойдаланилган адабиётлар қуйидаги тартибда келтирилсин. Масалан: Алёкшин В. А. Погребение неандертальского ребенка в гроте Тешик-Таш // Северная Евразия от древности до средневековья. Тезисы конференции к 90-летию со дня рождения М. П. Грязнова. Санкт-Петербург, 1992.

    Мақола  матнида келтирилган  маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар  жавобгардир.

    Илмий тўпламга мақолаларни  тақдим  этиш  муддати  2022  йил 25 мартгача. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим  этилган мақолалар кўриб чиқилмайди.  

      Манзил:  Самарқанд ш., Университет  хиёбони, 15 уй, Тарих факультети. е-mail: ungalov94@bk.ru тел: 8-366-239-18-26, +99893 650 51 94. Контакт: Н.У.Холматов +99897396 3677 , normahammad 59@ gmail.com

    Ҳурмат билан ташкилий қўмита.