Cамарқанд давлат университети академик лицейи 2022-2023 ўқув йили учун иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш мақсадида 2022 йил 1 мартдан - 1 июнга қадар умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари  учун онлайн (масофавий) олимпиада ўтказишини эълон қилади. Онлайн олимпиадада Самарқанд давлат университети академик лицейида йўналишлар бўйича чуқурлаштириб ўқитиладиган (математика, физика, биология, кимё, тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили, география) фанларидан иштирок этишлари мумкин. Онлайн олимпиада  лицейининг samdual.uz   ва test.samdual.uz веб сайтлари орқали ўтказилишини маълум қилади.

    Олимпиадада иштирок этиб, 70 ва ундан юқори балл тўплаган ўқувчилар лицей томонидан махсус сертификатлар билан тақдирланади ҳамда иккинчи босқич ДТМ томонидан ўтказиладиган «Тест» синовларига  киришга рухсат берилади.

СамДУ академик лицейида қуйидаги йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган билимлар бериб келинмоқда:

• 1. Аниқ фанлар (иқтисод,) – математика, хорижий тил, она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи.

• 2. Аниқ фанлар (техника) – математика, физика, она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи.

• 3. Табиий фанлар - 1 – кимё, биология, она тили ва адабиёт, математика, Ўзбекистон тарихи.

• 4. Табиий фанлар - 2 – кимё, математика , она тили ва адабиёт, математика, Ўзбекистон тарихи.

• 5. Хорижий филология (инглиз, ўзбек) – инглиз тили, она тили ва адабиёт, математика, Ўзбекистон тарихи.

•  6.  Ижтимоий-гуманитар (тарих) – тарих, география, чет тили (инглиз ва немис), она тили ва адабиёт, математика.

    Мурожаат учун телефон: +998662322497, +998996887346, +998936069060.