Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сонли қарорининг 6-бандига асосан академик лицейга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш механизми икки босқичли қилиб белгиланган.

        Ушбу қарордан келиб чиқиб, 2022-2023 ўқув йили учун СамДУ академик лицейига ўқувчилар қабул қилишнинг биринчи босқич шакли, ўқувчиларни иқтидори ва саводхонлигини аниқлаш қулай бўлган она тили ва адабиёт фанидан «Баён» қилиб белгиланганлигини маълум қиламиз.

        Қўшимча маълумотларни +998662322497, +998979237746, +998936069060 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.