Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Нагоя университети Осиё сателлит кампуслари институтининг 2022-йилдаги педагогика ва инсон ресурсларини ривожлантириш психология фанлари (14.04.2022, соат 11:00-12:30 да) ҳамда ҳуқуқшунослик ва сиёсий фанлар (14.04.2022, соат 12:30-13:45 да) соҳасидаги докторантура дастурига қабул бошланганлиги ҳақида хабар берган эди.

    Дастурга қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳамда уларни тайёрлашда аҳамият берилиши лозим бўлган жиҳатлар ва бошқа муҳим маълумотларни номзодларга етказиш мақсадида ваколатхона томонидан Zoom платформаси орқали махсус семинар ўтказилади. Ушбу докторлик дастурида иштирок этиш учун қуйидаги Zoom ID ва Passcode орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

    Zoom ID: 390 419 5735  

    Passcode: 14042022   

    Қўшимча маълумотларни университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53 irossu1420@gmail.com