Аграр соҳада етук мутахассис бўлиш орзусидаги ўқувчи-ёшлар диққатига!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассис бўлишни хоҳлайсизми? Унда марҳамат, Сизни Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети таркибида янги ташкил этилган “Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги” институтига ўқишга таклиф этамиз!
Институтда жорий ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади:
Бакалавриат таълим йўналишлари |
Жами |
Грант |
Агрокимё ва агротупроқшунослик |
15 |
15 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) |
15 |
15 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича) |
5 |
5 |
Зооинженерия: балиқчилик |
5 |
5 |
Мевачилик ва узумчилик |
10 |
10 |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик |
10 |
10 |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш |
10 |
10 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси |
5 |
5 |
Магистратура мутахассисликлари |
Жами |
Грант |
Экспериментал агрокимё |
6 |
6 |
Агрокимё |
6 |
6 |
Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги |
6 |
6 |
Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича) |
6 |
6 |
Субтропик ва цитрус мева экинлари |
6 |
6 |
Узумчилик ва узумни дастлабки қайта ишлаш |
6 |
6 |
Мева-сабзавотчиликда биотехнология |
6 |
6 |
Сабзавотчилик ва полизчилик |
6 |
6 |
Картошкачилик |
6 |
6 |
Ҳимояланган ер мева сабзавотчилиги |
6 |
6 |
Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси |
6 |
6 |
Институтнинг ўқув жараёнларини замон талаблари ва стандартларига мос равишда ташкил этиш мақсадида етакчи хорижий университетлар билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилади.
Институтнинг хорижий ҳамкорлари Италиянинг Болонья университети, АҚШ нинг Невада университети, Туркиянинг Анқара университети, Россиянинг Белгород университети.
Изланувчан, билимли ва хорижий тилларни мукаммал эгаллаган талабалар танлов асосида юқорида қайд этилган нуфузли университетларда ёзги амалиёт мактабларини ўташ ва таълимнинг кейинги босқичларида магистратура ҳамда докторантура йўналишларида таҳсил олиш имкониятларига эга бўлади.
Ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалик кооперациялари ва агросаноат кластерлари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилади.
Юқоридаги йўналишларга ҳужжат топшириш сайтида 2022 йилнинг 20 июлига қадар давом этади.
Қўшимча маълумот учун: +998 94 489 54 57