Самарқанд давлат университетининг Муҳандислик физикаси институти қуйидаги таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни қабул қилади…
I.60711200-Электроника ва асбобсозлик бакалавриат таълим йўналиши
60711200-Электроника ва асбобсозлик бакалавриат таълим йўналиши - фан, ишлаб чиқариш, электроника саноати маҳсулотлари, қурилмаларини ишлаб чиқариш, асбобларини тайёрлашнинг янги технологияларини яратиш, электрон асбоблар ва қурилмаларни лойиҳалаш, тадбиқ этиш, соҳа истиқболини белгилаш, техник сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
60711200-Электроника ва асбобсозлик бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг обектлари:
- электроника саноатида қўлланиладиган хомашё материаллар ва маҳсулотларни тайёрлаш ва ишлатиш;
- электрон техника маҳсулотларини сифатини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва жараёнларини лойиҳалаш;
- илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини техникавий таъминлаш воситалари;
- профессонал таълим муассасаларида педагогик қайта тайёрлов орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш;
60711200-Электроника ва асбобсозлик бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг турлари:
- Муҳандислик-қидирув ва лойиҳавий-конструкторлик фаолияти;
- ишлаб чиқариш-технологик фаолияти;
- фойдаланиш ва сервис хизмати фаолияти;
- илмий-тадқиқот фаолияти;
II. 60711600-Интеллектуал муҳандислик тизимлари бакалавриат таълим йўналиши
60711600-Интеллектуал муҳандислик тизимлари бакалавриат таълим йўналиши - фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, саноат ишлаб чиқаришида қўлланиладиган муҳандислик тизимлари, корхоналардаги технологик жараёнларни бошқаришни интеллектуаллаштириш ва автоматлаштириш, интеллектуал муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни диагностика қилиш, синаш ва эксплуататсия қилиш ҳамда уларда қўлланиладиган ахборот дастурий воситалардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
60711600- Интеллектуал муҳандислик тизимлари бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолият обектлари:
- давлат ва нодавлат ташкилот, корхона ва муассалар, компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқалар;
- ишлаб чиқариш соҳаларида бошқариш жараёнларини интеллектуаллашга оид муаммолар, интеллектуал муҳандислик тизимларига тегишли дастурлар, уларнинг математик, ахборот ва алгоритмик-дастурий таъминоти, ишлаб чиқаришнинг интеллектуал муҳандислик тизимлари;
- саноат ишлаб чиқаришида ахборотни қайта ишлаш, интеллектуаллаштирилган тизимларнинг дастурий таъминоти;
- дастурий маҳсулотлар ва ҳисоблаш техникасини аппарат воситаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва фойдаланишнинг самарали жараёнлари;
- интеллектуал муҳандислик тизимлари ва технологияларининг техник ва дастурий восталарини лойиҳалаш, созлаш, ишлаб чиқариш ва амалиётга тадбиқ қилиш жараёнлари;
- илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини техникавий таъминлаш воситалари;
- профессонал таълим муассасаларида педагогик қайта тайёрлов орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш;
60711600- Интеллектуал муҳандислик тизимлари бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг турлари:
- лойиҳа-конструкторлик фаолияти;
- ишлаб чиқариш-технологик;
- йиғиш-созлаш ишлари;
- фойдаланиш ва сервис хизмати кўрсатиш;
- ташкилий-бошқарув фаолияти;
- илмий-тадқиқот фаолияти;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларида педагогик фаолият;
III. 60712000-Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси бакалавриат таълим йўналиши
60712000-Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси бакалавриат таълим йўналиши – фан, техника ва таълим соҳасига оид йўналиш бўлиб, у ўқув фанлари, воситалари, услублари ва педагогик фаолиятнинг усулларини ҳамда электроника ва электрон саноати қурилмалари, асбобларини тайёрлашнинг янги технологияларини яратиш, тадбиқ этиш, соҳа истиқболини белгилаш, техник сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ комплекс жараёнлар мажмуасини педагогик фаолиятда фойдаланишни ўз ичига олади.
60712000-Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг объектлари:
- Электрон қурилмалар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш;
- Электрон қурилмалар ва асбоблар жиҳозлари ва конструкциялари;
- Электрон қурилмалар ва асбоблар жиҳозлари ва конструкцияларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда фойдаланадиган усуллар, технологик мажмуалар ва автоматлаштириш тизимлари;
- Электрон қурилмаларни эксплуататсия қилиш, таъмирлаш ва созлаш ҳамда уларга техникавий сервис кўрсатиш тизимлари, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш воситалари;
- касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёни;
60712000-Электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси таълим ёъналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг турлари:
- ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида педагогик;
- ишлаб чиқриш – қидирув ва лойиҳа – конструкторлик;
- ишлаб чиқариш – технологик;
- ташкилий – бошқарув;
- илмий – тадқиқот;
- фойдаланиш – сервис;
IV 60720800 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш
60720800 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш – “Ишлаб чиқариш технологияси” таълим соҳасига оид йўналиш бўлиб, у электр энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва улардан фойдаланишга, соҳа истиқболини белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш билан боғлиқ комплекс масалалар билан бўлган касбий соҳалар мажмуасини қамраб олади.
60720800 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш таълим йўналиш бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг обектлари:
- давлат ва нодавлат ташкилот, корхона ва муассасалар, компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқалар;
- машинасозлик ишлаб чиқариш технологик жиҳозлари ва уларнинг конструкциялари;
- машинасозлик ишлаб чиқариш технологик жиҳозлари учун асбоб ва ускуналар;
- машинасозлик ишлаб чиқариш автоматлаштиришнинг технологик мажмуалари ва автоматлаштириш тизимлари;
- илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини техникавий таъминлаш воситалари, касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёни.
60720800 – Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришни жиҳозлаш ва автоматлаштириш таълим йўналиш бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг турлари:
- муҳандислик – қидирув ва лойиҳа – конструкторлик фаолияти;
- ишлаб чиқариш – технологик фаолияти;
- ташкилий – бошқарув фаолияти;
- илмий – тадқиқот фаолияти;
- фойдаланиш – сервис фаолияти;
V. 60531200-Тиббиёт физикаси таълим йўналиши
60531200-Тиббиёт физикаси таълим йўналиши - фан соҳасидаги бакалавриат таълим йўналиши бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, диагностика ва даволаш марказлари, оммавий ахборот воситалари, давлат босҳқаруви органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассаларида комплекс масалалар билан боғлиқ касбий соҳалар мажмуасини қамраб олади.
60531200 - Тиббиёт физикаси бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолият обектлари:
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари;
- диагностика ва даволаш марказлари;
- умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг ташкилотлари;
-оммавий ахборот воситалари;
- давлат бошқаруви органлари;
-ишлаб чиқариш корхоналари;
-тиббиёт техникаси;
60531200-Тиббиёт физикаси бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва турли мулкчилик шаклидаги тиббиёт муассаларида муҳандис, техник лавозимида фаолият кўрсатиш;
-тиббиётда диагностика ва даволаш учун қўлланиладиган асбоблар ишлаб чиқариш, таъмирлаш корхоналарида муҳандис, технолог лавозимида ишлаш;
- умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида физика, математика фанларидан дарс бериш;
- таълим тизимида кабинет мудири, методист, муҳандис, катта лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;
- табиий йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;
- турли тадбиркорлик субектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассаларда ишлаш;
-таълим жараёни мэъёрий ҳужжатлари, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш;
-дастурий таъминот, ахборот-коммуникасия технологияси соҳасида мутахассис бўлиб ишлаш;
60531200-Тиббиёт физикаси бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг турлари:
- илмий-тадқиқот;
- ташкилий-бошқарув;
- ишлаб чиқариш ва хизмати кўрсатиш соҳаси;
- педагогик (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида)
VI 60531000-Механика ва математик моделлаштириш бакалавриат таълим йўналиши
60531000-Механика ва математик моделлаштириш таълим йўналиши -фан соҳасидаги бакалавриат таълим йўналиши бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, давлат бошқаруви органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассаларида комплекс масалалар билан боғлиқ касбий соҳалар мажмуасини қамраб олади.
60531000-Механика ва математик моделлаштириш бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг объектлари:
- Механик жараёнларнинг математик моделлари;
-конструцион материаллар механик хоссаларини аниқлашда синов тажриба ўтказиш учун мўлжалланган махсус асбоб-ускуналар;
-умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таълим жараёни.
60531000-Механика ва математик моделлаштириш бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади.
- механик жараёнларини математик моделларини яратиш, таҳлил қилиш ва оптималлаштириш;
- муҳандислик масалаларининг математик таъминотини ишлаб чиқиш, алгоритмларни қуриш, ечимларни олиш ва уларни механик нуқтаи назардан таҳлил қилиш;
- компютер технологиялари ва дастурлаш ёрдамида турли механик масалаларни ечиш:
Шунингдек, бакалавриат битирувчилари фан соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишини тугатгандан сўнг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида соҳага оид фанларни ўқитиш бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
60531000-Механика ва математик моделлаштириш бакалавриат таълим йўналишида таълим олган бакалаврларнинг касбий фаолиятларининг турлари:
- илмий-тадқиқот;
- лойиҳа технологик;
- сервис хизмати кўрсатиш;
- ишлаб чиқариш-технологик;
- ташкилий-бошқарув;
- педагогик .