Қисқа муддатли стажировка ўташ учун ҳужжатларни топшириш муддати 22 августга қадар узайтирилди
Эрон Ислом Республикаси Аграр тадқиқотлар, таълим ва ривожланиш ташкилоти билан ҳамкорликда 20 нафаргача ёш олимларни биотехнологиялар, тупроқшунослик, агротехнологиялар, шўрга чидамли ўсимликларни етиштириш, боғдорчилик ҳамда вакцина йўналишларида илмий стажировкаларини ташкил этиш учун қисқа муддатли (6 ойгача) илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумотларни жорий йилнинг 15 июль ва 31 июль саналарига қадар тақдим этиш сўралган эди.
Хозирги кунда, тавсия этилган номзодлар сони етарли даражада бўламаганлигини инобатга олган ҳолда стажировкаларга юбориш юзасидан тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маъумотларни қабул қилиш муддатини 2022 йилнинг 22 август санасига қадар ўзайтирилганлигини маълум қиламиз (Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳаволада жойлаштирилган: https://mininnovation.uz/oz/news/post-731)
Бунда, мазкур танлов бўйича бошқа талаб ва шартларга ўзгартиришлар киритилмайди.
Кўшимча маълумотлар олиш учун: Илмий стажировкаларни ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи С. Тахиров, тел.: (90) 989 24 05, электрон манзил: s.takhirov@minninovation.uz хамда етакчи мутахассиси С. Султанов, тел.: (94) 420 68 70, электрон манзил:s.sultanov@mininnovation.uz