Самарқанд давлат университетида магистратура босқичида таҳсил олаётган ва жорий ўқув 2022-2023 йил учун тавсия этилган хотин-қизлар диққатига!
“Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 5-бандига биноан талабгорлар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, ўқув йили учун тўлов-контракт тўлиқ суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериши белгиланган.
Шу сабабдан Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган ва жорий ўқув 2022-2023 йил учун тавсия этилган магситрант хотин-қизлар университет ректори номига ўқув йилининг 15 сентябрига қадар ариза билан мурожаат этиши лозим. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Аризалар Самарқанд давлат университетининг Магистратура бўлимида қабул қилинади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.