Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD. 03.30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши  2022 йил 28 сентабрь соат 10:00 да бўлиб ўтади.

    КУН ТАРТИБИ:

    1. Турдиалиева Ҳурматой Султановнанинг “Ангрен “сувоқова” тозалаш иншоотидаги тубан ва юксак сув ўсимликларининг турлари ва улардан оқова сувларни биологик тозалашда фойдаланиш” мавзусидаги 03.00.05–ботаника ихтисослиги бўйича биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг ҳимояси.

    2. Ҳар хил масалалар.

    Манзил: Самарқанд шахри, Университет хиёбони 15. Самарқанд давлат университети Биология факультети Фаоллар зали.