Ўзбекистоннинг 9 та олий ўқув юрти талабалари учун Seeds For The Future йиллик ўқув лойиҳасига аризаларни қабул қилиш 2022-йил 15-октябргача узайтирилди.
Huawei компанияси Ўзбекистонда техника мутахассислиги йўналишидаги (СТЕМ) таълим муассасаларининг юқори (3 ва 4) курс талабалари учун "Seeds for the future" 8-лойиҳасига старт берди. Ушбу лойиҳага юқори даражада ўзлаштиришга эга бўлган ва илмга чанқоқ энг яхши номзодлар саралаб олинади. Иштирок этиш учун аризалар 15-октябрга қадар қабул қилинади.
Маълумот учун “Seeds for the future” - Huawei компаниясининг глобал дастури бўлиб, корпоратив ижтимоий масъулиятни бажариш доирасида амалга оширилади. Илк бор 2008-йилда Таиландда йўлга қўйилган ушбу лойиҳа АКТ соҳасида маҳаллий истеъдодларни ривожлантиришга, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга, истеъдодли ёшлар орасида телекоммуникация тармоқларига бўлган билимни чуқурлаштириш ва қизиқишларни кенгайтиришга йўналтирилган, у шунингдек минтақавий ўзаро алоқаларни ва рақамли жамиятдаги иштирокни янада яхшилаш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Бугунги кунда “Seeds for the future” дастурида дунё бўйича 137 мамлакат ва минтақалардан, 500 универститетдан вакиллар иштирок этмоқда. Huawei нинг Хитойдаги қароргоҳига ташриф буюриш имкониятини қўлга киритган оффлайн иштирокчиларни ҳамда 2020-2021 лойиҳаларнинг онлайн иштирокчиларни қўшган ҳолда, энг зўр 12000 талаба дастур бўйича амалиёт ўтишга муваффақ бўлди.
“Seeds for the future” лойиҳаси Ўзбекистонда 8 йилдан бери амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Тошкент Ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) 50 талабаси Хитойга ташриф буюриб, компаниянинг бош офисида амалиёт ўтишди. 2017-йилда "Сеедс фор тҳе Футуре" лойиҳасининг 4 иштирокчиси Пекин шаҳрига “Бир минтақа, бир йўл” халқаро саммитида қатнашиш учун таклиф этилди, улар 30 мамлакатдан саммитга ташриф буюрган давлат ва ҳукумат раҳбарлари олдида ўз лойиҳаларининг тақдимотини ўтказдилар. 2019-йилда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган мукофотлаш тадбирида қатнашиб, ўз нутқида лойиҳамиз иштирокчиларига табрик йўллади ва ИТ-соҳада ёш мутахассисларни тайёрлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
2020-йилда пандемия юзага келтирган вазият туфайли, “Seeds for the future” лойиҳаси онлайн форматда амалга оширилди. ТАТУ, ИНХА ва Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари махсус мактабининг 29 талабаси лойиҳа иштирокчисига айланди. Беш кун давомида талабалар 5Г технологиялари, булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, ҲМС, рақамли иқтисодиёт мавзулари бўйича чуқурлаштирилган ўқув курсини ўтадилар, Ҳуаwеи компаниясининг Ўзбекистондаги қароргоҳи ва компания шоурумига виртуал саёҳатлар уюштирдилар, ХХР маданияти ва анъаналари билан танишдилар ҳамда муваффақиятли тадбиркорлар билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар.
2021-йилги ўқув дастури доирасида биринчи бор БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам берадиган ИТ-технологияларни жорий этган ҳолда ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган Теч4Гоод (Яхшилик учун технологиялар) лойиҳаси ташкил этилди.
Ариза топширишни истаган номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари керак:
-CV (инглиз тилида)
-Видео - ўзини таништириш (инглиз тилида)
- Нима учун дастурга аъзо бўлишни хоҳлаётганингизни тушунтирувчи иншо (инглиз тилида)
- Ўқув ютуқларингиз ҳақида маълумот (трансcрипт)
- Курслар, тренинглар, нашр этилган мақолалар ва бошқаларни тугатганлик сертификатлари.
Ўз муассасасида танловнинг биринчи босқичидан ўтган талабалар Ҳуаwеи вакиллари билан суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат, шунингдек, кейинги лойиҳа инглиз тилида олиб борилади. Суҳбат натижаларига кўра, энг яхши талабалар 2022-йил ноябр ойида бошланадиган дастур иштирокчиларига айланишади.