Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги  “Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида  ўқишга қабул қилиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги №675-сон қарорига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида  ўқишга қабул қилиш учун Юриспруденция таълим йўналиши қайта суҳбат ўтказилади.

    Суҳбат 2022 йилнинг 2 декабрь куни маърузалар биноси 107-хонада, соат 13:00да бошланади.

    Талабгорлар Олий суд томонидан берилган тавсияномалар ҳамда меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқ ва натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб келишлари шарт...

 

Самарқанд давлат университети

Қабул комиссияси.