ЭЪЛОН!
ICTF-IAEA қўшма халқаро ядро физика хавфсизлиги мактаби ривожланаётган мамлакатларнинг ёш мутахассислари учун мўлжалланган халқаро икки ҳафталик мактаб ташкил қилинишини эълон қилади. Мактабда қатнашиш талаблари:
- ўз мамлакатидаги тегишли муассасада ишлаш:
- 1 йилдан 3 йилгача тажрибага эга бўлиш, мактаб ядро физикаси хавфсизлиги бўйича замонавий маълумотларни тақдим этади.
- Номзодлар ядро физикаси хавфсизлиги бўйича махсус касбий қизиқишга ёки билимга эга бўлиши керак, аммо академик ва техник тажриба алоҳида аҳамиятга эга.
- Ядро физикаси, ядро муҳандислиги, халқаро алоқалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки тегишли соҳалар, фанларда илмий ёки техник маълумотга эга бўлган номзодлар мурожаат қилиши тавсия этилади.
Мактаб миллий режалаштириш ва ядро физикаси хавфсизлигига таҳдидлардан ҳимоя қилиш тартиб-қоидалари бўйича олинган билимларни киритиш учун мўлжалланган бир қатор маърузалар ва амалий машқлардан иборат бўлади. Иштирокчиларга ускуналар ва уларнинг қўлланилиши кўрсатиб берилади.
Танлов жараёнида иштирок этиш учун зарур шарт сифатида барча номзодлардан IAEA ядро физикаси хавфсизлиги бўйича мавжуд бўлган 21 та электрон таълим модулларидан камида 8 тасини уларнинг танлови асосида тўлдириш сўралади. Барча модуллага қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: http://elearning.iaea.org/m2/course/index.php?categoryid=48
Агар техник муаммолар юзага келса, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг nsnselearning@iaea.org
Халқаро мактаб ҳақида батафсил ма'лумотни қуйидаги манзилда топишингиз мумкин: https://indico.ictp.it/event/10061/
Қўшимча маълумот илова этилади
Синхротрон ёруғлик манбалари ва улардан фойдаланиш бўйича онлайн мактаб ҳам мавжуд. Қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин: https://indico.ictp.it/event/10057/