ИИТ Бомбай Институтига 2025-2026- ўқув йили учун магистратура ва PhD дастурига қабул бошланди.
Ҳиндистон Технология Институти Бомбей (ИИТ Бомбай), Ҳиндистон, 2025-2026 йил кузги семестри учун магистратура ва PhD дастурларига қабулни 2025 йил 7 январда бошлашини эълон қилади.
Талабалар ушбу стипендиялар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволада топишлари мумкин:
IIT Bombay Scholarships for Foreign Nationals.
Ариза топшириш муддати : 2025 йил 31 март.
ИИТ Бомбайга ариза бериш ҳаволаси: https://portal.iitb.ac.in/intadm/login
Ариза берувчи Студй ин Индиа порталида ( https://studyinindia.gov.in/admission/login) Мажбурий рўйхатдан ўтиши ва аризасини бир вақтнинг ўзида топшириши керак.
Керакли ҳужжатлар:
Шу ерга ҳужжатларни юкланг, https://portal.iitb.ac.in/intadm/login
-
Фото
-
Шахсий маълумотлар, форматни юклаб олиш учун шу ерга босинг. Click here to download the format
-
Баҳолар (Агар ҳужжат бошқа тилда бўлса, тасдиқланган инглиз тилидаги таржима талаб қилинади).
-
Мақсад баёноти.
-
СВ
-
Иккита тавсиянома - биттаси талабанинг академик фаолиятига доир факультет аъзоси томонидан берилган бўлиши керак.
-
Инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжат.
-
Паспорт нусхаси
-
Молиявий мажбурият: фақат ўз-ўзини молиялаш тоифасида ариза топшираётган ариза берувчилар ўзларининг банк ҳисоботини тақдим этишлари керак, унда камида US $10000 (2 йиллик магистратура дастури учун), US $20000 (Ph.D. дастури учун) миқдорида маблағ бўлиши зарур.