Япониянинг Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги (МЕХТ) 2025-йилда Япония олийгоҳларида таҳсил олиш ва малака оширишни таклиф қилади.
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/6777d517456d4-6777d517456d5-6777d517456d6-6777d517456d7.png)
Йўналишлар:
- “Япон тили ва маданияти” – олий таълим муассасалари талабалари учун;
- “Бошланғич, ўрта мактаб, лицей ёки коллеж ўқитувчилари учун амалиёт дастури”.
Мазкур дастурлар доирасида халқаро авиачипталар (бориш ва келиш), яшаш ҳамда таълим олиш харажатлари Япония ҳукумати томонидан қопланади.
Ҳужжат топширишнинг охирги муддати – 2025-йил 24-январгача.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг http://www.uz.emb-japan.go.jp/itpr_ru/programMEXT.html#s3 веб-саҳифада батафсил маълумотлар билан танишиб, талабномани тўлдириши ҳамда барча керакли ҳужжатларни мустақил равишда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига топширишлари керак.