2022 йил 14 декабрь куни И.Яковлев номидаги Чуваш давлат педагогика университети (Россия Федерацияси) ва Гуйчжоу педагогика университети (Хитой Халқ Республикаси) томонидан “Кўп қутбли дунёда замонавий олий таълим” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ҳақида эълон қилади.

    Конференциядан мақсад олий таълим муассасалари олимлари, аспирантлари, докторантлари, магистрантлари ва ўқитувчиларини замонавий илм-фаннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш, олий таълим векторини аниқлашга илмий-амалий ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро ҳамкорлик ва олимларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишдир.

    Конференцияда иштирок этиш учун маъруза ва (ёки) материалларни 2022 йил 15 декабрга қадар ташкилий қўмитага nauka-00@chgpu.edu.ru (рус тилида) ва 762495289@qq.com (хитой тилларида) электрон почтага топширишингиз лозим.

    Конференция модераторининг контактлари:

    Кириллов Александр Алексеевич, И. Яковлев номидаги ЧДПУдаги Илмий-инновацион бўлими бошлиғи, Осиё мамлакатлари маданияти ва тилларини ўрганиш маркази раҳбари (тел. +79199720704, электрон почта kirillov@chgpu.edu.ru).

    Вей Чжифен - Гуйчжоу педагогика университетининг Чет тиллар институти партия қўмитаси котиби, Хитой Халқ Республикаси вакили(+18198646385,762495289@qq.com).

    Конференциянинг очилиши 2022 йил 14 декабрь куни соат 8.00 да (Москва вақти билан) https://meeting.tencent.com/dm/BrUPEkGSRDJP бошланади.