Испаниянинг Малага университети СамДУ талабалари учун 1 йиллик алмашинув дастури асосида 2023/2024 ўқув йилларига мўлжалланган бакалавриат дастурларида таҳсил олиш имкониятларини эълон қилади.

    СамДУ ва Малага университети (Испания) ўртасида алмашинув шартномаси қуйидаги веб-саҳифада мавжуд: http://www.samdu.uz/public/images/16_Malaga%20University.PDF

    Малага Университети соҳалар бўйича ташкил этилган курслар ва дастурлар, шунингдек инглиз тилида барча муҳим маълумотларни https://www.uma.es/media/files/Fact_sheet_english_2122_F3BgVwW.pdf электрон саҳифадан оилш мумкин.

    Малага Университетида маърузалар испан тилида олиб борилади. Фақат баъзи дарслар инглиз тилида олиб борилиши мумкин. Ушбу университетида ўқиш учун испан тилини Б1 даражасида билиш талаб этилган.

    Малага Университетида 1 ва 2 семестер учун календар режа қуйидагича:

    1- семестер 2023-йил 4-сентябрдан – 2023-йил 9-февралгача

    2- семестер 2024-йил 30-январдан – 2024-йил 7-июлгача

    Ҳужжат топшириш истагида бўлган талабалар факултет деканати томонидан тавсия хати олиб келишлари зарур. Номзодларни 1- семестер учун 20.04.2023 ҳамда 2-семестр учун 20.06.2023 кунига қадар халқаро алоқалар бўлими томонидан ушбу университетга номзоди тавсия этилгандан сўнг анкеталарини топширишга рухсат этилади.

    Эслатма:  ушбу алмашинув дастури фақат ўқиш харажатларини қоплайди. 

    Дастур ҳақида батафсил маълумот : https://www.uma.es/media/files/Fact_sheet_english_2122_F3BgVwW.pdf ҳаволасидан олиш мумкин. 

Эълон тўғрисида қўшимча маълумот СамДУ Халқаро ҳамкорлик бошқармасидан олиш мумкин.

Тел: 66 2391079,  Э-маил: irossu1420@gmail.com