ЭЪЛОН
2023 йил МДҲ давлатларида "Рус тили" йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан “СТАНКИН” Москва давлат технология университети (Россия), Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (Ўзбекистон) Россотрудничество ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон “Тошкентдаги рус уйи” ва рус жамияти 2023 йил 14-15 март кунлари рус тили ва адабиёти ўқитувчилари “Русский язык в поликультурной среде: наука, культура, межкультурная коммуникация” II Халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказмоқда.
Конференциянинг асосий йўналишлари:
- Рус тилини чет тили ва рус тилини она тили сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси нуқтаи назаридан рус тилининг ҳозирги ҳолати.
- Маданиятлараро мулоқотнинг фалсафий, маданий, лингвистик ва услубий жиҳатлари.
- Чет тилли аудиторияда рус адабиёти ва маданияти.
- Хорижий фуқаролар учун хорижий талабаларга тайёрлаш факультетларида рус тилини ўқитишнинг долзарб муаммолари.
- Университетгача бўлган босқичда фанларни тайёрлаш: замонавий технологиялар ва ўқитиш форматлари
Конференцияда иштирок этиш учун 2023 йил 5 мартгача ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотни конференция веб-сайтидан олишингиз мумкин: https://stankin.ru/RussianLanguageConference/