“Women in STEM”
Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Women in STEM” стипендия дастурига 2023 йил учун ҳужжатлар қабули бошланганлигини эълон қилади.
Мазкур стипендия дастури Буюк Британия ОТМларида аёлларни “STEM” (фан, технология, муҳандислик, математика) фанларига ўқитиш имкониятларини оширишга қаратилган.
Ушбу стипендия дастурига талабгорлар Британия Кенгаши томонидан тўғридан-тўғри очиқ танлов асосида сараланади.
Жорий йил учун Ўзбекистонга учта грант ўрни ажратилган бўлиб, таълим учта Британия ОТМларида (University of Portsmouth, University of Cranfield, University of Saint Andrews) жорий йилнинг октябр oйидан бошланиши белгиланган. Дастурга ҳужжатлар 2023 йилнинг 30 март санасига қадар қабул қилинади.
Ушбу стипендия дастури ва унга ҳужжат топшириш тўғрисида веб-саҳифасидан батафсил маълумот олиш мумкин.