“Рақамли асрда меҳнат ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилади
2023-йил 13-май куни Самарқанд давлат университетида Сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази (CАРCАИР) фаолияти доирасида “Рақамли асрда меҳнат ва ҳуқуқ” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтади.
Давра суҳбатида мутахассислар турли рақамли технологияларнинг меҳнатга таъсири, меҳнат соҳасида сунъий интеллектнинг ўрнининг ортиб бориши, меҳнатнинг янги шаклларининг пайдо бўлиши, меҳнатни тартибга солишнинг янги эҳтиёжлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Давра суҳбатида Самарқанд давлат университети вакилларидан ташқари Италия (Болоня, Модена ва Регжо-Эмилия, Сиена ва Тренто университетлари), Франция, Португалия, Венгрия, Болгария, Қозоғистон ва Ҳиндистон университетлари тадқиқотчилари иштирок этадилар. Давра суҳбатини Ирина Филипова (Самарқанд давлат университети) ва Элена Сйченко (Тренто университети, Италия) олиб боради.