Битирувчи талабалар учун стажировка эълон қилинди…
Туркиядаги ушбу стажировка бакалавриат босқичининг охирги йилида ўқиётган талабалар ёки янги битирувчилар учун таклиф этилади. Ушбу тўлиқ молиялаштирилган стажировка ёш ва иштиёқли талабаларга маркетинг ва молиядан тортиб таълим ва соғлиқни сақлашгача бўлган турли компания ва ташкилотларда амалий тажриба орттиришга ёрдам беради.
2023 йил 20 августдан - 2023 йил 27 августгача бўлиб ўтади. Ариза топшириш муддати 2023 йил 16 июнгача.
Соҳалар:
- Ҳуқуқшунослик;
- Иқтисод;
- Шаҳар/минтақавий режалаштириш;
- Статистика;
- Сиёсатшунослик;
- Маъмурий фанлар;
- Менежмент;
- Социология;
- Халқаро муносабатлар;
- Бошқа тегишли соҳалар.
Иштирок этиш учун талаблар:
- 18 ёшдан катта бўлиши;
- бакалавриат босқичининг охирги йилида ўқиётган бўлиши ёки сўнгги йиллардаги битирувчи бўлиши;
- инглиз тилини яхши билиши;
Қуйидаги харажатлар қопланади:
- Туркиядан авиачипта;
- бепул турар жой;
- шаҳар саёҳатлари учун йўл ҳақи;
Стажировкада ўтаганлиги ҳақида сертификат берилади.
Туркиядаги ушбу амалиёт ҳақида батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада келтирилган: https://www.opportunitiescircle.com/localinternational-internship-in-turkey/
Ариза тўлдириш учун қуйидаги ҳаволага мурожаат қилинг: https://www.tbb.gov.tr/En/ContentUrl_localinternational-internship-program_283