Алоҳида таълим имкониятлари мавжуд (кўзи ожиз ва кўзи заиф кўрувчи) абитуриентларнинг имтиҳон санаси эълон қилинди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/64c776d122ce1-64c776d122ce2-64c776d122ce3-64c776d122ce4.jpg)
Самарқанд давлат университетига қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат топширган кўзи ожиз ва кўзи заиф кўрувчи абитуриентлар учун имтиҳон ўтказилади:
-
Биология (турлари бўйича) - биология, кимё, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан;
-
Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича) - тарих, география, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан;
-
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - математика, чет тили, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан;
-
Психология (амалий психология) - биология, она тили ва адабиёти, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан;
-
Компьютер илмлари ва дастурлаш - математика, физика, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан;
-
Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) - она тили ва адабиёти, чет тили, она тили (ўзбек, рус, қозоқ тиллари), математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан.
Имтиҳон 2023 йил 4 август куни соат 9:00 да Самарқанд давлат университети тарих факультети, 1-қаватда бошланади.
Имтиҳон топшириқларини бажаришда ўзингизга зарур бўлган ўқув қуролларини (брайл ёзув қурилмаси) олиб келишингиз сўралади.
Қўшимча маълумот учун + 998 91 555 59 04 телеграм рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Самарқанд давлат университети
Қабул комиссияси