Очиқ дарс
20 декабрь куни Самарқанд давлат университети математик анализ кафедраси доценти Бувразия Файзуллаева Муҳандислик физикаси институти (кечки бўлим) 201-гуруҳ талабаларига “Функциянинг Фуръе қатори, жуфт ва тоқ функцияларни Фуръе қаторига ёйиш” мавзусида очиқ дарс ўтади.
Маъруза дарси факультетнинг 207- хонасида соат 17:30 да бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.