(КНБ Счоларшип) Индонезия ўзбекистонлик талабаларга бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишлари учун стипендия эълон қилади...
Бу ривожланаётган мамлакатлар ҳамкорлик дастури доирасида Индонезия ҳукумати томонидан бошқариладиган нуфузли стипендия дастуридир.
Ушбу стипендия ривожланаётган мамлакатларнинг потенциал талабаларига 31 таниқли университетлардан бирида илмий даража олиш учун таклиф этилади. Грантга ўқиш тўловлари, яшаш учун нафақа, тадқиқот ва китоб учун нафақа, соғлиқ суғуртаси, илмий мақола чоп этиш учун маблағ ва халқаро авиачипталар, шу жумладан қабул қилувчи университетга маҳаллий транспорт киради.
Талаблар: Магистр учун
- 35 ёшгача
- Инглиз тили IELTS 6.0 ёки TOEFL ibt-61, TOEFL ITP 500 TOEIC 575 ни билиш
- Иш берувчи томонидан тавсиянома (инглиз тилида)
- Олдинги таълим муассасангизнинг тавсияномасини
- Диплом ва баҳоларни инглиз тилида тақдим этиш
Талаблар: Докторант учун
- 40 ёшгача
- Инглиз тилидан IELTS 6.0 ёки TOEFL ibt -71, TOEFL ITP 530 TOEIC 640 ни билиш
- Диплом, магистрлик даражаси ва баҳоларни инглиз тилида тақдим этиш Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари керак: https://knb.kemdikbud.go.id
Қўшимча маълумот учун университетнинг халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожат қилинг:, irossu1420@gmail.com