Хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилди
Давлат олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида давлат гранти асосида ўқиш истагини билдирган ватандош-ёшлардан аризалар тегишли олий таълим муассасалари томонидан 2024-йил 20-октябр кунига қадар қабул қилинади.
Танловларда иштирок этиш учун қуйидаги талаблар белгиланади:
▪️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд бобо-момоси:
➖этник, тил ва маданий-тарихий нуқтайи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ сифатида идентификация қилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
➖Ўзбекистон ҳудудида туғилиб, истиқомат қилган, бироқ, ҳозирда хорижда доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
▪️хорижий фуқаро сифатида юқорида қайд этилган бакалавриат таълим йўналишларидан бирига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиб, суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган бўлиши;
▪️30 ёшга тўлмаган бўлиши;
▪️ўзбек тилини билиши лозим.
Батафсил маълумот ва тегишли йўналишлари мавжуд олийгоҳлар рўйхати бу ерда: