Диссертация муҳокамаси

Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 01.02.05 – «Суюқлик ва газ механикаси» ихтисослиги бўйича Илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши 2025-йил 11-апрель куни соат 14:00 да ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ
1. 01.02.05 – «Суюқлик ва газ механикаси» ихтисослигидан физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга талабгор Қайтаров Зоҳиджон Дусмон ўғлининг «Деформацияланувчи ғовак муҳитда кўп фазали сизиш жараёнларини сонли таҳлил қилиш» мавзусидаги диссертацияси муҳокамаси.
2. Ҳар хил масалалар.
Ўтказилиш жойи: СамДУ бош биноси (математика факультети) 203-аудитория