Савол:

    Инсонда бир вақтнинг ўзида ҳамма темпераментга мос келадиган хусусиятлар бўлиши мумкинми?

    Аноним

    Жавоб:

    Темперамент -  бу инсонларнинг хулқига онгли таъсир қилувчи жинслари, маданиятлари ва бошқа  омиллари асосида генетик таъсир қилинган  меросий қирраларнинг туғма мойилликлари, тенденциялари, тахминлари ҳамда йўлларидир.

    Инсонлар  тўрт  хил  темперамент  хусусиятларига  бўлинадилар:

    Холериклар (кучли, иродасиз);

    Меланхоликлар (ожиз, иродасиз);

    Сангвиниклар (кучли, иродали, ҳаракатчан);

    Флегматиклар (кучли, иродали, босиқ).

    Ҳар бир темперамент ўзига хос характер хусусиятига эга.

    Масалан, Холериклар Экстроверт (муомалага киришувчан) бўлибгина қолмай беқарордир. Уларнинг қўзғалиши тез ва тезда портлаши мумкин.

    Сангвиниклар ҳам экстроверт инсонлар сирасига киргани билан аммо улар барқарордир. Уларнинг асаб тизими яхши ривожланган.

    Меланхолик инсонлар эса интровертлардир (мулоқотга киришимсиз). Чунки, улар пессимистик фикрлар билан ҳаёт кечиришади. Улар ҳам холериклар каби беқарордир, яъни ўзгарувчан, бирозгина қийинчилик ёки танқидга бардоши етмайди.

    Флегматиклар ҳам ўзига хос хусусиятларга эга шахслардир. Улар интроверт инсонлар сирасига кирадилар. Шу билан биргаликда барқарор, яъни асаб тизими яхши ривожланган. Тезда қўзғалиши қийин.  

    Кўриб турганингиздек ҳар бир темпераментнинг ўзига хос хусусияти мавжуддир. Шу билан биргаликда ҳар бирида бир-бирига тескари бўлган хусусиятлари ҳам бор. Психологларнинг таъкидлашича инсон фақатгина учтагача темпераментга мансуб бўлиши мумкин экан. Лекин, ўзимнинг амалиётчи психолог сифатидаги тажрибамда тўрттагача темпераментга мансуб инсонларни ҳам учратганман. Бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, инсон ижтимоий муҳит, вақт давомида айнан маълум бир типга мослашиб бораверади. Яъни ўзига хос характер хусусият шаклланади

    Қуйида сизга темпераментингизни аниқлаш мақсадида психологик тестни ҳавола қиламан:

    ТEМПEРАМEНТИНГИЗ ҚАЙСИ ТУРГА МАНСУБ?

    Ҳар бир инсон тарбия маҳсули бўлиш билан биргаликда, табиат томонидан ато этилган туғма биологик хусусиятларга ҳам эга. Мазкур биологик хусусиятлар фан тилида темперамент деб аталади. Темпераментга хос сифатлар кейинчалик тараққиёт жараёнида шаклланадиган бошқа хусусиятларга асос бўлади. Яъни, темперамент – шахс фаолияти ва хулқининг ўзгарувчан ҳамда эмоционал-ҳиссий томонларини акс эттирувчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир. Дунёдаги инсонлар темпераментига кўра 4 хил турга бўлинади. Сиз улардан қай бирига мансублигингизни биласизми? Феъл-атворингизнинг энг нозик қирралариничи? У ҳолда психология сизга бу борада ёрдам беради.

    Тест ёрдамида темпераментни аниқлаш. Берилган тўрт фикрдан бирини танлаб, жадвалдаги ўша ҳарфга (+), қолганларига (-) қўйилади. Ҳамма (10 та) фикрлардан ўзингизга тааллуқлисини белгилаганингиздан сўнг қайси қаторда кўп (+) бўлса, ўша сизнинг темпераментингиз ҳисобланади.

    Саволлар варақасини ўқишдан олдин ўзингизга жавоблар варақасини чизиб олинг.

Жавоблар

Саволлар

 

1

A

Б

В

Г

2

В

A

Г

Б

3

Б

Г

A

В

4

В

Г

Б

A

5

A

В

Б

Г

6

В

Б

A

Г

7

Б

Г

В

A

8

Г

Б

В

A

9

A

Г

Б

В

10

A

В

Б

Г

Жами (+)

 

 

 

 

Темперамент

Холерик

Сангвеник

Флегматик

Меланхолик

 

Саволлар варақаси

1

А — кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туради, хурсандчилик тезда хафагарчиликка ҳам айланиши мумкин, аччиғингизни чиқариш осон.

Б — доимо хушчақчақсиз ва шу кайфиятингиз одамларга ўтиб туради.

В — ҳамиша кайфиятингиз бир хил, аччиғингизни чиқариш қийин.

Г — мудом кайфиятингиз ёмон, сизни кулдириш қийин.

2

А — чаққон ва ҳаракатчансиз.

Б — секин ва паст овозда гапириш ёқади.

В — тез ва шошилиб фикрингизни билдиришни хоҳлайсиз.

Г — секин ва баланд овозда кам ҳаракат билан гапирасиз.

3

А — агар ишингиз юришмаса ҳам бошлаган йўлингиздан қайтмайсиз ва бошқа йўлни излайсиз.

Б — ишингиз юришмаса, ташлайсиз ва бошқа йўлни излайсиз.

В — ишингиз юришмаса, хафа бўласиз ва ташлаб юборасиз.

Г — ишингиз юришмаса, у ёдингиздан чиқади ва давом эттирасиз.

4

А — тез чарчайсиз.

Б — кўп ва охиригача етказиб ишлайсиз.

В — ютуқ бўладиган ишни яхши кўрасиз.

Г — ҳар қандай ишни бажарасиз, кўпинча фаоллик қиласиз.

5

А — танбеҳни ёқтирмайсиз, баҳслашасиз.

Б — танбеҳни жим тинглайсиз, лекин яна хато қиласиз.

В — танбеҳни диққат билан тинглаб, тузатасиз.

Г — танбеҳни эшитиб хафа бўласиз, лекин баҳслашмайсиз.

6

А — ишлашдан олдин режа тузиб, кейин ишни бошлайсиз.

Б — агар ишда қийинчилик бўлса, тезда мослашасиз (шу ишга).

В — ишга тез киришасиз, аммо кейинчалик қийин бўлса, тузатасиз.

Г — ишни бошлашдан олдин ўйлайсиз, ёқмаса, ишламайсиз.

7

А — бир қарорга келишдан олдин ўйлайсиз, ҳаяжонланасиз.

Б — бир қарорга келишдан олдин ўйламайсиз.

В — бир қарорга келишингиз қийин.

Г — бир қарорга тез келасиз.

8

А — мулоқотда мулойим, тактикали, ҳозиржавобсиз.

Б — мулоқотда бошловчи, чаққонликни яхши кўрасиз.

В — мулоқотни унчалик хуш кўрмайсиз, бир ўзингиз бўлсангиз яхши.

Г — ёлғизликни ёмон кўрасиз, мулоқот учун доимо киши излайсиз.

9

А — хафачиликдан қаттиқ ранжийсиз, лекин тезда унутасиз.

Б — хафачиликдан қаттиқ ранжийсиз, тез унута олмайсиз, бошқаларга билдиришни ёмон кўрасиз.

В — хафачиликни тез унута оласиз.

Г — хафачиликни оптимистик равишда қабул қиласиз, тез унутасиз.

10

А — ҳазилни, ҳазил қилишни яхши кўрасиз.

Б — ҳазилни яхши кўрасиз, фақат энг яқин кишингиз билан.

В — бўлар-бўлмас ҳазил қиласиз, лекин одамлар буни тушунмайди.

Г — ҳазил қилишни ҳам, ҳазилни ҳам унчалик ёқтирмайсиз.

    Холерик — темперамент тез пайдо бўлувчи ва кучли туйғулар, зўр таъсирланиш, тажанглик, туганмас ғайрат, кўпроқ ҳаракатчанлик, аниқ имо-ишоралар ва бой мимика билан характерланади.

    Холерик — кучли барқарор, ҳаракатчан тип.

    1. Қўнимсиз ва шошқалоқ.

    2. Ўзини босиши қийин.

    3. Чидамсиз.

    4. Муаммоларда кескин ва тўғри сўз.

    5. Ташаббускор ва тезда бир қарорга келади.

    6. Ўжар.

    7. Тортишувда топқир.

    8. Ишга гоҳ берилиб кетади, гоҳ ташлаб қўяди.

    9. Таваккалчи.

    10. Кишиларга кек сақламайди, хафа бўлмайди.

    11. Сўзлаганда нутқи тез, эҳтиросли.

    12. Табиати беқарор, қизишишга мойил.

    13. Тажавузкор, жанжалчи.

    14. Камчилик ва нуқсонларга бешафқат.

    15. Юз кўриниши очилиб-сочилиб турган.

    16. Масалага таъсир қилиш ва ҳал қилишга қобилиятли.

    17. Доим янгиликка интилади.

    18. Ҳаракатлари кескин ва шиддатли.

    19. Мақсадга эришишга чидамли.

    20. Кайфияти тез ўзгарувчан.

    Сангвиник — тез пайдо бўлувчи ва осон алмашинадиган туйғулар билан фарқ қилади. Сангвиник киши учун хатти-ҳаракатнинг барқарорлиги хосдир.

    Сангвиник — кучли барқарор, ҳаракатчан тип.

    1. Хушчақчақ ва қувноқ.

    2. Ишчан, ғайратли.

    3. Кўпчилик ҳолларда бошлаган ишини охирига етказмайди.

    4. Ўзига ортиқча баҳо беришга мойил.

    5. Янгиликни тез эгаллашга лаёқатли.

    6. Қизиқиши ва майли турғун эмас.

    7. Муваффақиятсизлик ва кўнгилсизликни енгил ўтказади.

    8. Ҳар хил шароитга осон мослашади.

    9. Ҳар қандай ишга зўр қизиқиш билан киришади.

    10. Ўзини қизиқтирмаган ишдан тезда совийди.

    11. Бир ишдан иккинчи ишга осон ва тез кириша олади.

    12. Бир хил, машаққатли ишдан қийналади.

    13. Жамоатчи, дилкаш ва кўнгилчан.

    14. Чидамли ва ишчан.

    15. Сўзлаган нутқи қаттиқ, тез, аниқ, имо-ишоралари жонли ҳамда кескин.

    16. Мураккаб шароитда ҳам ўзини тута билади.

    17. Ҳамма вақт кайфияти яхши, тетик.

    18. Тез ухлайди ва тез уйғонади.

    19. Кўпчилик ҳолларда масалани ҳал қилишда хаёлпараст ва шошқалоқ.

    20. Асосий масаладан четга чиқишга мойил.

    Флегматик — темперамент туйғуларнинг суст пайдо бўлиши билан характерланади: флегматик кишини тинч ҳолатдан олиб чиқиш осон эмас, у ҳаракат ва гапиришда ҳам шошилмайди, мимикаси кам ифодали, ҳаракатлари суст.

    Флегматик — кучли барқарор, кам ҳаракат тип.

    1. Совуққон ва хотиржам.

    2. Ишда батартиб ва шароитни ҳисобга олади.

    3. Эҳтиёткор ва андишали.

    4. Кутишга, чидамга лаёқатли.

    5. Камгап, беҳуда сўзлашни ёқтирмайди.

    6. Гапирганда нутқи бир хил, текис имо-ишорасиз ва ҳаяжонсиз.

    7. Чидамли ва ўзини тута билади.

    8. Бошлаган ишни охирига етказади.

    9. Ишга беҳуда куч сарф қилмайди.

    10. Иш тартиби ва режимига қатъий амал қилади.

    11. Ўзини тута билади.

    12. Мақтовларга бефарқ.

    13. Кек сақламайди, кечиримли.

    14. Ўз қизиқиш ва муаммоларида ҳамма вақт бир хил.

    15. Бир ишдан иккинчи ишга қийин мослашади.

    16. Муомаласи ҳаммага бир хил.

    17. Тартиб ва интизомни яхши кўради.

    18. Янги шароитга қийин мослашади.

    19. Чидамли, сабр-тоқатли.

    20. Кўпчилик ҳолларда атрофидаги воқеа-ҳодисаларни сезмай қолади.

    Мелонхолик — темперамент туйғуларнинг нисбатан кам хилма-хил бўлгани ҳолда уларнинг секин пайдо бўлиши билан ажралиб туради: ташқи томондан туйғулар деярли кўзга ташланмайди: мелонхолик кишини кўп нарса безовта қилмайди, лекин ҳис-туйғулар пайдо бўлганда у, одатда, чуқур, давомли ва анча кучли бўлади. Мелонхолик киши кўпинча ғамгин кайфиятда юради.

    Меланхолик — бўшанг ва хаёлпараст тип.

    1. Тортинчоқ ва уятчан.

    2. Янги шароитда ўзини йўқотиб қўяди.

    3. Нотаниш киши билан тез тил топиша олмайди.

    4. Ўз кучи ва имкониятларига ишонмайди.

    5. Ёлғизликни яхши кўради.

    6. Муваффақиятсизликларда ўзини йўқотиб қўяди.

    7. Ўзи билан ўзи бўлишни яхши кўради.

    8. Тез чарчайди.

    9. Сўзлаганда нутқи кучсиз, баъзан шивирлаб қолади.

    10. Суҳбатдошининг характерига иложсиз кўникади.

    11. Таъсирчан, ҳатто йиғлаши ҳам мумкин.

    13. Ўзига ва атрофдагиларга талабчан.

    14. Гумонсирашга, майдакашликка мойил.

    15. Гапга таъсирчан ва тез ўзига олади.

    16. Ҳаддан ташқари тез хафа бўлади.

    17. Ҳеч ким билан фикр олишмайди. Кўпчиликни ёқтирмайди.

    18. Камҳаракат ва бесўнақай.

    19. Индамас, ўта итоаткор.

    20. Атрофдагилардан ўзи учун куйиниш ва ёрдам кутади.

 

Дилдора Сулаймонова
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси