"Абу Али ибн Сино мероси" Спин-Офф корхонаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори, ҳамда 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон қарорига мувофиқ, 2022 — 2024 йилларда истиқболли йўналишларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (спин-офф) корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги, қарорларига асосан Самарқанд давлат университети ректори 119-иж, Самарқанд давлат университетида “Абу Али ибн Сино мероси” Спин-офф корхонасини ташкил этди.
Марказнинг расмий номи: "Абу Али ибн Сино мероси" Спин-Офф корхонаси
Марказ раҳбари
Нуруллаева Нодира Сайфуллаевна
Меҳнат фаолияти:
2011-2015 йй. – Самарқанд давлат университетининг талабаси
2015-2017 йй. – Самарқанд давлат университетининг магистри
2018-2018 йй. – Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси лаборанти
2019 -2021 йй. – Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси таянч докторанти.
2022 -2023 йй. – Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси ассистенти
2024 й - h.v. – Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси доценти
Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва мақсади:
Ҳозиги кунда турли касалликларга қарши курашда синтетик дори воситларини қўллаш урфга айланган бундай дори воситалари фойда қилиш билан бирга организмда бир қанча салбий таъсирларни келтириб чиқариши сир эмас. Диёримизда кўплаб табобат гавҳари ҳисобланган ўсимликлар бўлиб ушбу гиёҳлардан бутун дунёга машҳур тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино доривор ўсимликлардан ўз ўрнида билиб фойдаланган ва оғир хасталикларни даволагани эса барчага маълум.
Самарқанд давлат университетида “Молекуляр биоэхнология ва замонавий ботаник тадқиқотлар” илмий лабораториясида “Абу Али ибн Сино мероси Спин-Офф корхонаси” ташкил этилиб доривор ўсимликлар етиштириш ва улардан фиточойлар ва биологик фаол қўшимчалар (бфқ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Бунда икки йўналишда, доривор аҳамятга эга бўлган ва халқ талабидаги (доривор мойчечак, наматак, пол-пола, растаропша ва бошқа) ўсимликларни ҳамда, янги таъсирга эга бўлган кўпчиликка нотаниш (годжи, бамия, ва бошқа) ўсимликларни ўзимизда етишириб маҳсулотни ўз эгаларига етказиш бўлиб ҳисобланади. Бундан кутилган асосий мақсад эса маҳсулот сифати ва таркиби йўқотмаслик ва корхонадан чиқаётган маҳсулотлар брендини яратишдир.
Марказининг асосий вазифалари:
1. Доривор аҳамиятга эга бўлган ўсимликлар базалари билан ишлаш.
2. Доривор ўсимликларни кўпайтириш чора тадбирлари ва плантациялар яратиш.
3. Доривор ўсимликлар таркиби ва инсон саломатлигига таъсирини аниқлаштириш.
4. Халқ талабида бўлган доривор ўсимликларни етиштириш ва эстемолга тайёр шаклида халқга етказиш .
5. Янги таъсирга эга бўлган ноёб ўсимликларни иқлимлаштириш, кўпайтириш ва маҳсулотлар тайёрлаш.
6. Етиштирилган доривор ўсимлик маҳсулотларидан фиточойлар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш.
7. Университет ошхоналарида доимий шаклдаги «Фитобар»лар ташкил этиш.
Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
1. Марказда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини марказ ўз зиммасига олади (маҳсулотнинг яроқлилик муддатига асосан)
2. Марказда қадоқланаётган маҳсулотнинг қадоқланиш сифатига марказ жавобгар ҳисобланади.
3. Чиқарилаётган маҳсулотнинг қадоқланишгача бажариладиган тегишли меёрий ҳужжатлар тўлдирилгандагина маҳсулот қадоқланади.
“Абу Али ибн Сино мероси” Спин-Офф корхонаси тмонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар:
1. Ромашка
2. Пол-Пола
3. Наматак
4. Кийик ўт
5. Буйрак чой
6. Растаропша
7. Годжи
8. Бамия