ДОКТОРАНТУРА
Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
− фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
− фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.
Докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
- хорижий тиллардан миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, бунда филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат.
Ҳужжат топшириш:https://phd.mininnovation.uz