2022 йилдаги журнал сонлари

2023 йилдаги журнал сонлари

 

Озиқ-овқат хавфсизлиги: Миллий ва глобал муаммолар  журнали платформасига ўтиш:

 

“Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар”

илмий журнали муаллифлари диққатига!

  1. “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар” илмий журнали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 30.07.2021-йилда 1197–сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.
  2. “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар” илмий журнали Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги ОАК Раёсатининг 2023 йил 28 февралдаги 333/5-сонли қарори билан Биология фанлари бўйича “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.
  3.  “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар” илмий журналида қуйидаги соҳалар бўйича илмий мақолаларни чоп этилади:
  • 03.00.00 БИОЛОГИЯ фанлари
  • 06.00.00 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ фанлари

    Журнал ҳар уч ойда босма ва электрон кўринишда чиқарилади.

    Тегишли сон учун мақолаларни қабул қилиш муддати: март, июнь, сентябрь ва декабрь ойларининг 1-санасига қадар.

    Журналнинг расмий тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

    Журналнинг нашр этилиш санаси: март, июнь, сентябрь ва декабрь ойларининг 15-санаси.

    «Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар» илмий журнали ҳар ойда www.fsngpij.samdu.uz сайти орқали электрон кўринишда чиқарилади ва ҳар  бир  мақола  Google  Scholar, Crossref va  ResearchGate халқаро базаларида   индексланади. Ҳар бир мақолага ДОИ рақами берилади.

    2. Эълон қилинадиган мақолаларга бўлган асосий талаблар: ишнинг долзарблиги ва илмий янгилиги; мақоланинг ҳажми: адабиётлар рўйхати, чизма ва жадваллар инобатга олинган ҳолатда 12 бетгача; мақола номи, аннотация (180-200 та сўз) ва таянч сўзлар (8-10 та) инглиз, ўзбек ва рус тилларида келтирилади.

    3. Мақола бошида УДК, мавзу, муаллифнинг Ф.И.О. (тўлиқ ёзилиши керак), ташкилот, шаҳар, мамлакат, муаллифнинг e-mail, аннотация (намунага қаранг) берилиб, кейин матн келтирилади. Матнда кириш қисми, тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар, олинган натижалар ва уларнинг таҳлили, хулоса, адабиётлар рўйхати (кирилл ва лотин имлосида, намунага қаранг) албатта келтирилади. Мақолада кейинги 10-15 йилда эълон қилинган адабиётларга ҳавола қилиниши тавсия этилади.

    4. Матн учун: Microsoft Word; Times New Roman, 12 шрифт, мақола номи бош ҳарфларда, интервал 1,5; абзац 1,0 см, юқори ва пастки томон 2 см, чап томон 3 см, ўнг томон 1,5 см.

 

    Кириш. Муаммонинг дорзарблиги асосланади ва мақсад кўрсатилади (мақоланинг мақсади … аниқлаш, ишлаб чиқиш, тавсия бериш, тасдиқлаш, баҳолаш, ечимини топиш, …).

    Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар... .

    Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили...

    Хулоса, раҳматнома (мажбурий эмас) кетма-кетликда келтирилади.

    5. Фойдаланилган адабиётларга ҳавола тўртбурчак қавсда [1], жадвал ва расмларга ҳаволалар эса думалоқ қавсларда келтирилади (1-жадвал), (2-расм). Жадвал ва расмлар матндан кейин берилиши лозим. Уларнинг умумий сони 5 тадан ошмаслиги керак.

    6. Адабиётлар рўйхати матнда келиши бўйича келтирилади, масалан [1], [2], ....

    Адабиётлар рўйхати: (адабиётлар номи асл (оригинал) ҳолда келтирилади)

    Китоблар: Муаллиф, номи, шаҳар, нашриёт, йил ва бетлар келтирилади (Намуна: 1. Иванов И.И. Лекарственные средства. - М.: Медицина,1997. - 328 с.)

    Мақолалар: Муаллиф, мақола номи // Журнал номи, йил, №, бетлар. (2. Каримова С.К. Адир минтақасининг лола турлари. // Ўзб. биол. журн., 2009. -№ 2. - Б. 10-18.)

    Авторефератлар: Муаллиф, номи: докторлик дисс. автореферати, шаҳар, йил, бетлар. (3. Ходжаев Д.Х. Влияние микроэлементов на урожайность хлопчатника: Автореф. дисс... д-ра биол.наук.- Москва, 1995. - 35 с.)

    Тезислар: Муаллифлар, номи // Тўплам номи, шаҳар, йил ва бетлар. (4. Каршибаев Х.К., Ахмедов Г.А. Биоэкологические исследования видов янтака // Материалы Респуб. науч. конф. “Кормовые растения Узбекистана”. - Гулистан, 2006. - С. 15-17.)

    7. Адабиётлар рўйхати қўшимча лотин имлосида такрор келтирилади. 

    8. Таҳририят физик ўлчовларни келтиришда халқаро тизим (СИ), биологик объектларни номлашда халқаро Кодекс номенклатурасидан фойдаланишни тавсия этади. Бутун сондан кейинги сонлар нуқта билан ажратилади (0.2).

    9. Мақоланинг охирги бетида муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Масалан: Муаллифлар: Абдуллаев Абдулла Абдуллаевич – Самарқанд Давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси, доцент. E-mail: abdullayev@gmail.com 

    10. Таҳририятга мақоланинг электрон варианти топширилади.  Мақолаларни sanakulov1975@mail.rubalikulov87@gmail.com  электрон почталарига, +99890 1022875, +99897 3988717 телеграм рақамларига юбориш лозим.

    11. Таҳририят мақолага айрим кичик ўзгартиришларни киритиши мумкин. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

    12. Мақолани таҳрирлаш ва индексатсиялаш хизматлари учун  махсус ҳисобга (Банк: Инвест Финанcе Банк Самарқанд вилояти филиали, ҲР: 2020 8000 4056 0425 6001) меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорида (330 000 сўм) тўлов амалга оширилиши лозим. Тўлов квитанциялари сканерланган ҳолда юқорида келтирилган электрон почта ёки телеграмм рақамларига юбориш талаб этилади.