САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИНКУБАЦИЯ МАРКАЗИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил
5-августдаги 07/1-1720-сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4851-сон Қарори  ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 27-ноябрдаги 87-03-4981-сон  хатига асосан Самарқанд давлат университети ректорининг 201-ij буйруғи асосида Самарқанд давлат университетида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ-парк) худудий филиали инкубация маркази ташкил этилди.

Марказнинг расмий номи:  Самарқанд давлат университети Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи Инкубация маркази.

Марказнинг расмий сайти: http://inkubatsiya.samdu.uz/

Инкубация марказининг бошлиғи техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Назаров Файзулло Махмадиярович

+998944798640, fayzullo-samsu@mail.ru

Назаров Файзулло Махмадияровичнинг меҳнат фаолияти

2008-2012 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

2012-2014 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти

2014-2015 йй. - Самарқанд давлат университети Математик моделлаштириш кафедраси кабинет мудири

2015-2019 йй. - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси ассистенти

2019-2021 йй. - Самарқанд давлат универститети таянч докторанти

2021-2021 йй. - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси доценти

2021 - 2023 - йй.   - Самарқанд давлат универститети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири

2023- ҳ.в. Самарқанд давлат универститети Интеллектуал тизимлар ва компютер технологиялари факультети

 

 

Инкубация марказининг асосий вазифалари

Университетнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабаларининг Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Вилоят ҳамда Республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг илмий-техник муаммоларининг ечимига йўналтирилган илғор ва инновацион ишланмалар, технологик лойиҳа ва стартаплар базаласини шакллантириш. Талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари мавзуларини ушбу илмий муаммоларига йўналтирилишни таъминлаш.

Тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш вакиллари билан мунтазам равишда семинар-тренинглар ташкил этиш, илмий тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро манфаатли инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш таъминлансин, ҳамкорликда бажарилган тайёр ишланмаларни ишлаб чиқариш ва соҳа ташкилотларига тақдим этиш.

Стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида бошловчи ва кичик корхоналарга инновацион фаолият натижаларида кўмаклашиш.

Стартап  танловлар ва мусобақалар ташкил этиш асосида иқтидорли ёш дастурчиларни саралаб олиш.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида малака оширган  профессор-ўқитувчилар ёрдамида Самарқанд давлат университети  талабаларини лойиҳага кенг жалб этиш орқали тажриба ва иштирокчилар сонини ошириш.

Инкубация маркази томонидан университет, Вилоят ҳамда Республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар учун дастурий маҳсулотлар яратиш ҳамда амалиётга жорий қилиш.

   

  

Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Университетнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг Стартап лойиҳаларини шакллантириш учун маслаҳат марказини юритади.

Университетнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг Стартап лойиҳаларини шакллантиради

Истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш университет ички маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширади.

Стартап-лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан имзоланган шартномага асосан ишлаш учун хоналар ва ускуналар ажратиш, юқори тезликдаги Интернет билан таъминлашни амалга оширади.

Дастурлаш бўйича кадрлар тажрибасини ошириш учун олимпиадалар ташкил қилади.

Истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва унинг вилоятдаги бошқармаларига таклифлар киритишни  амалга оширади.

Инкубация маркази томонидан ишлаб чиқилган Стартаплар

1.AGROSALE Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-соттисини онлаин амалга оширишнинг тизими.

2.HELPMED Шифохоналар иш фаолияти ва касаллик тарихини автоматлаштириш орқали бошқариш тизими.

3.MIDDLESCHOOL Ўрта таълим мактабларида ўқув жараёнини онлаин ташкил этиш тизими.

4.Хусусий таълим даргоҳларини онлаин бошқариш тизими.

5.Сайёҳларни халқаро тилларда ресторанлардан фойдаланишнинг ёрдамчи мобил тизими.

6.Спорт майдонларидан фойдаланишнинг рўйхатга олиш тизимини автоматлаштириш.

7.Талабаларга ижара уйларни топишда ёрдамлашувчи электрон тизим.

8.Braille phone кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф инсонлар учун Брайл алифбоси асосида ишлайдиган телефон қурилмаси.

9.FindME ҳайдовчилар ва йўловчиларни онлайн боғлаш тизими.

10.FREEDOM- Онлайн давоматни назорат қилишнинг инновацион тизими.

11.Камбағаллик даражасини мониторинг қилиш ва сунъий интеллект асосида аҳоли ижтимоий ҳолатини аниқлаш тизими.

12.Сунъий интеллект асосида аҳолининг психологик ҳолати ва касбга йўналтирилганлик даражасини аниқлаш тизими.

13.HelPER-Онлайн диагностикалаш тизими.

Инкубация маркази томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар

1.Ёшларни иш билан таминлаш бўйича Самрқанд давлат чет тиллар институти карьера марказинигн «karera.samdchti.uz» платформаси.

2.Шайдо-мед хусусий клиника wеб платформаси.

3.Сохибамед.уз хусусий клиника мобил иловаси.

4.Тадқиқотчиларнинг малакавий имтихонларини онлаин ташкил қилиш тизими.

5.Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси илмий тадқиқот маркази wеб платформаси.

6.Ўзбек тилида орнитонимларнинг изоҳли луғат мобил иловаси

7.Ўқитувчилар портфолио рейтинги тизими.

8.Ингилиз тилини интерактив ўқитиш учун "Еасй Енглиш" номли мобил иловаси.

9.Олий таълим докторантлар фаолиятини онлаин мониторинг қилиш тизими.

10.Халқаро таълим дастурлари факультети» учун қабул жараёнларни электронлаштириш мақсадида «fiep.admission.samdu.uz» платформаси .

11.Market place Wordpres Internet magazin web platformasi.

12.Urgut Bozor: Urgut Savdo kompleksi  web platformasi.

13.Avto bozor: Samarqand Innovatsion Avto bozor web platformasi.

14.library.samdu.uz: Universitet elektron resurslari uchun web platforma.

15.Лингвомаданий интерференция ва унинг нутқда бартараф этиш йўллари мобил иловали дастури.