“Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” илмий-тадқиқот маркази
Марказнинг расмий номи: “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” илмий-тадқиқот маркази
Марказ раҳбари
Бозоров Хуршед Абдуллоевич
к.ф.д. (DSc), катта илмий ходим
Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва мақсади:
Организмдаги саратон ҳужайраларига қарши танлаб таъсир қилувчи, юқори селектив, кичик дозаларда ракнинг турли формаларига қарши курашиш самарадорлиги юқори бўлган агентларни синтез қилиш, уларнинг таъсир механизмини тадқиқ қилиш ва клиник олди синовлари учун тавсия этиш.
Марказининг асосий вазифалари:
доривор ўсимликлар таркибидаги биологик фаол пиримидин ҳалқаси сақлаган алкаллоидларнинг синтетик аналогларини синтез қилиш;
истиқболли табиий ва синтетик моддаларни саратон ҳужайраларига қарши фаоллигини татбиқ қилиш;
янги бирикмаларнинг тузилишини фаолликка боғлиқлиги ва молекуляр докинг таҳлил усуллари;
биологик фаол табиий бирикмалар ҳамда уларнинг синтетик аналогларини микроорганизмлар иштирокида биотрансформация қилиш;
онкологияга йўналтирилган мақсадли синтезлар.