Кафедра мудири

Жабборов Элмурод Язданович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: 99898 210-22-88
  •  Электрон почта: jelmurod-76@yandex.ru

Биография

 

1993-1998 - йиллар Самарқанд давлат университети механика-математика факултети талабаси;
1998-2001 - йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти;
2001-005 - йиллар Самарқанд давлат университети “Олий математика” кафедраси ассистенти;
2005-2012 йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” 
кафедраси ассистенти;
2012- 2021 – йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси ассистенти, доценти, катта-ўқитувчиси;
2021 – йилдан Самарқанд давлат университетининг “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири.

 

Алгебра ва сонлар назарияси кафедраси 1962-йилда ташкил этилган бўлиб,

унга доцентлар Р.Искандаров, М.С. Собиров, А.А. Амонов, Г.Эргашевлар раҳбарик қилиб келишган. Алгебра ва сонлар назарияси кафедрасида турли йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби проф. Романов Н.Т, доц. Басков Б.М., доц.Ибрагимов М.И, доц. Шахова Л.В., проф. Зыков А.А.,

проф. Б.Ф.Скубенко, проф. Х.Н.Нарзуллаев, К.Б.Бакиев, катта ўқитувчилар Ю.Шарипов., А.С.Пен, дос. Акрамов Ў.А., дос. Жўраев Ю.Й., дос. Ф.Шариповлар фаолият кўрсатишган.

Геометрия кафедраси 1972-йилда ташкил этилган бўлиб, унга проф. Э-А.Хатипов

(1986-йилгача), проф. А.Р. Ортиқов, кат.ўқит. Т. Темировлар раҳбарлик қилишди.

Геометрия кафедрасида турли йилларда дос. Амиров М.А., дос. Х.М. Шодиев, катта ўқитувчилар Р.С.Шарипова, З.А. Пашаев, Х.А.Насимов, Н.Рахматуллаева, физика- математика фанлари номзодлари С. Раҳматов, Н. Худойназаровлар

фаолият кўрсатишган. 1994-йилда бу кафедралар

бирлаштирилиб алгебра ва геометрия кафедраси деб номланди ва унга 1996-йилгача проф. А.Р. Ортиқов, 1996-йилдан 2010-йилгача проф. А.С. Солеев, 2010-йилдан 2015-йилгача дос. Х.Х.Рўзимурадов, 2015-йил январ ойидан 2019-йилгача доц. Ғ.А. Хасановлар кафедрага раҳбарлик қилишган.

2019 3-январидан бошлаб 2021 йил сентябргача кафедрага доцент

Х.Х.Рўзимурадов раҳбарлик қилиб келди. 2021 йил сентябрдан кафедрага

ф.-м.ф.н. Э.Я.Жабборов раҳбарлик қилиб келмоқда

Кафедра илмий салоҳияти қуйидаги илмий мактаблар фаолиятлари билан боғлиқдир. Николай Павлович Романов 1944-йилда Томск Давлат университетидан таклиф этилган бўлиб, у ўз атрофига ёш олимларни жалб этди ва математиканинг қуйидаги йўналишлари бўйича изланишлар олиб борди: сонларнинг аналитик ва аддитив назарияси, оператор дзета функция назарияси, сонлар назарияси ва гилберт фазоси, дискрет ўзгарувчи комплекс функциялар назарияси. Шу йўналишлар бўйича 11 нафар фан номзодлари тайёрланди. Жумладан, дос. М.С. Собиров, Х.А.Абдуллаев, Х.Н. Нарзуллаев, И.Я. Касара, Г.Ф. Корсаков, М.А. Субханкулов, Н.Х. Тешабоевалар шулар жумласидандир.
Самарқанд университетида геометрия соҳасида педагог кадрларни тайёрлашда     1944-йилда Самарқандга таклиф этилган профессор Ахмед Эмир Асан 
Хатиповнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Проф. А.Э.- А. Хатипов геометриянинг ҳар хил бўлимларидан дарсликлар ёзиш билан бирга Ўрта Осиёда ўрта аср математикаси тарихи бўйича самарали меҳнат қилди. Унинг бу мавзуда ёзган илмий ишлари ўрта аср шарқ олимларининг математикага оид ишлари билан кенг оммани таништиришда муҳим рол ўйнади.
Кафедранинг илмий фаолиятида Санкт-Петербурглик олим Б.Ф. Скубенконинг

ҳам хизматлари катта. Б.Ф. Скубенко ўз шогирдлари билан сонларнинг геометрик назарияси бўйича тадқиқотлар олиб бориб, Самарқандда сонлар геометрияси бўйича ўзига хос илмий мактаб яратди. Бу йўналишдаги илмий тадқиқотларга проф. Х.Н. Нарзуллаев раҳбарлик қилиб келди. Бу илмий мактаб асосчилари ташаббуси билан 1972-йилда СамДУда сонлар назариясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Илмий изланишларни шу йўналиш бўйича давом эттириб кафедра аъзоларидан А. Истамов, Н.Ахмедов, Х. Х.Мухсинов, У.А. Акрамов А.Хуррамов, Х.Х.Рўзимурадовлар номзодлик диссертасияларини ёқладилар. Х.Н. Нарзуллаев эса 1993-йилда докторлик диссертасиясини ёқлади.
Москвалик проф. А.Д. Брюно илмий мактабининг даражали геометрия йўналиши бўйича проф. А. Солеев бир гуруҳ ёш олимлар билан илмий-тадқиқот ишлари 
олиб бормоқда. Шу йўналишда Самарқанд илмий мактаби яратилиб, унинг асосчилари ташаббуси билан Самарқандда учтаа халқаро конференция ўтказилди (ИCСТМ-1996, CАСC-2000, СМР2150-2009). Бу илмий мактабнинг актив аъзолари сифатида проф. И.Икромов, досентлар У.Х. Нарзуллаев Х.Х.Рўзимуродовларни келтириш мумкин. Бу илмий мактаб асосида кафедра қошида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадиган “Алгебра ва анализнинг ночизиқли муаммоларини тадқиқ этишда даражали геометрия ва компютер алгебраси методларини ривожлантириш” мавзусида илмий лойиҳа фаолият кўрсатмоқда.


Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
Бакалавриат
Математика асослари
Алгебра ва сонлар назарияси
Аналитик геометрия
Чизиқли алгебра ва аналитик геометрия
Дискрет математика ва математик мантиқ
Математик мантиқ
Дифференциал геометрия ва топология
Умумий алгебра (танлов фан)
Компютер алгебраси тизимлари
Геометрия асослари
Геометрия

Магистратура
Абстракт алгебра
Ночизиқли тенгламалар системасининг умумий назарияси
Халқаларнинг идеаллари назарияси
Мутахассислик фанлариини ўқитиш методикаси