Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси
Самарқанд давлат университети
дастурий инжиниринг кафедраси мудири
Юсупов Озод Раббимович
+99899 0814012 ozod200707@mail.ru
Озод Юсупов техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2013 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2020 йилдан Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси мудири. 2020 йилда “Кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни биометрик идентификациялаш алгоритмлари” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2 ҳамда республика илмий журналларида 15 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 1 дарслик, 3 ўқув қўлланма муаллифи. Олим асосан турли компьютерли кўриш, тасвирларга ишлов бериш, тимсолларни таниб олиш ва биометрик технологиялар каби илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб боради.
Дастурий инжиниринг кафедраси аъзолар
Қобилов Сами Солиевич Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси доценти. 1979 йилдан бери Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. Олим техника фанлари бўйича “Ахборот тизимларини итератив лойиҳалаш ва унинг дастурий ташкил қилиниши” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Сами Қобилов фаолияти давомида 1 дарслик, 7 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 5 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Унинг асосий илмий йўналиши дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, локаллаштириш, компьютер лингвистикаси, табиий тилларга ишлов бериш ҳисобланади. |
|
Туракулов Искандар Нуруддинович
Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси доценти. 1986 йилда техника фанларининг қаттиқ жисмлар механикаси ихтисослиги бўйича “Ҳаракатланувчан юкламаларни қатламли пластинкаларга таъсири” мавзусида фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Искандар Туракулов фаолияти давомида 3 амалий дастур яратиб, патентларни қўлга киритган. Шунингдек, 13 дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган, 8 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Республика ва халқаро илмий журналларда бир қатор мақолалари чоп этилган. Олим дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, локаллаштириш, компьютер лингвистикаси, табиий тилларга ишлов бериш йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. |
|
Облоқулов Сардор Зайниддин ўғли Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. 2021 йилдан СамДУ да фаолият юритиб келмоқда. Сардор Облоқулов фаолияти давомида робототехника ва техник жараёнларни автоматлаштириш бўйича бир нечта лойиҳалар яратган ва ҳозирда бу лойиҳалар бўйича ишларни давом эттирмоқда. Ҳозирда тадқиқотчи ушбу лойиҳаларни патентлаштириш устида ишлаш билан бир қаторда IoT тизими бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари робототехника соҳасини ривожлантириш мақсадида университет талабаларига робототехника бўйича қўшимча курслар ташкил қилиб, уларга таълим бериб келмоқда. |
|
Абсаломова Гўзал Бўрибоевна Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. 2019 йилдан СамДУ да фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида халқаро ва республика илмий журналларида 2 мақола ва 5 та тезис чоп этган. Гўзал Абсаломова талабаларда алгоритмлар, дастурлаш тиллари ва дастурлаш технологиялари компетенцияларини шакллантириш йўналиши бўйича илмий тадқиқот олиб боради. |
|
Каримов Ислом Кахрамон ўғли Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. Ислом Каримов фаолияти давомида 2 мақола эълон қилган. У “Дастурлаш асослари” ва “Алгоритимлар ва маълумотлар структураси” бўйича ўтказилаётган тўгаракларга, “Ёш дастурчилар” ва “Дастурчилар мактаби”га раҳбарлик қилади. Ислом Каримов Андроид қурилмалар учун бир қанча лойиҳалар ишлаб чиққан (“СамДУ баҳолар”, “Learn UZ” лойиҳалари). Ҳозирги кунда компьютер лингвистикаси, роботехника, IoT технологиялари ва сунъий интеллект бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда. |
|
Дастурий инжиниринг кафедраси ҳақида Кафедра ЎзМУ (Ўзбекистон миллий университети), ТАТУ (Тошкент ахборот технология университети) каби бир қатор университетлар ҳамда ТАТУ қошидаги АКТ илмий-инновацион маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий услубий ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 1 фан доктори, 8 фан номзоди, 5 ассистент, 2 нафар кабинет мудири фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада 70610101 – Комьпютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича), 70610701 – Сунъий интеллект мутахассислиги бўйича магистратура фаолият олиб бормоқда. Магистрантлар кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари С.Қобилов, И.Туракулов, О.Юсупов, Ж.Уриббоев, У.Шодиев, А.Ахатов, С.Ахатқуловлар раҳбарлигида илмий изланиш олиб бораяптилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Амалий математика ва информатика”, “Дастурий инжиниринг”, “Комьпютер илмлари ва дастурлаш технологиялари”, “Дастурлаш асослари”, “Алгоритмлар ва маълумотлар структуралари”, “Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари”, “Тизимли дастурлаш”, “Маълумотлар базаси технологиялари”, “Ораcле маълумотлар базасини бошқариш тизими”, “Ахборот тизимларини лойиҳалаш”, “Тармоқ операцион тизимлари”, “Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили” каби бир қатор фанлардан таълим бериб келишмоқда. |
|
Кафедра аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, ТошпДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда. Ҳозирда кафедрада хорижлик профессор Чристо Анантҳ фаолият юритмоқда. Кафедра қошида “Дастурлаш асослари” номли талабалар ўқув тўгараги ва “Робототехника” ўқув тўгараги фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил халқаро ва республика танловида иштирок этиб келмоқда. Кафедра талабалари орасида республика миқёсидаги олимпиадиалар ғолиблари етишиб чиққан. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 2 дарслик, 7 ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 1 та монография, 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр этганлар. Кафедрада бугунги кунда “Маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усул алгоритмлари ва дастурий тизимларни тадқиқ этиш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
|
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар