Самарқанд давлат университети

рус ва умумий тилшунослик кафедраси​ мудири

Абдуллаева Раъно  Хикматовна

abdullaeva14rano@mail.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси. 2012 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Scopus, халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2  ҳамда Республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 1 ўқув қўлланма, 3 ўқув-услубий қўлланма муаллифи.

11 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган.

https://www.journalppw.com/public/site/images/admin_jppw/journal-img.png

http://journals.tsutmb.ru/go/2587-6953

                                                                              Рус ва умумий тилшунослик кафедраси аъзолари

Хошу Элмира Небиевна
lela75@yandex.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси катта ўқитувчиси. Самарқанд давлат университетида 1972 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Элмира Хошу ўз фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 100 га яқин мақолалар чоп эттирган. 10 услубий, 9 ўқув қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 5, бошқа илмий нашрларда 70 дан ортиқ мақолалар эълон қилган.

https://doi.org/10.21070/ijccd2020631

Ким Светлана Фёдоровна

 

Ким Светлана Федоровна, катта ўқитувчи, 1992 йилдан буён СамДУ филология факультети Рус ва умумий тилшунослик кафедрасида ишлаб келмоқда. Илмий-тадқиқот ва услубий ишларни олиб боради. Нашр этилган асарларнинг умумий сони 210. Улардан: халқаро ва хорижий журналларда (Россия, Полша), Олий аттестация комиссияси журналларида чоп этилган нашрлар – 37 та ва бошқалар.

https://www.uch21vek.com/

https://www.poljs.com/ru/

https://znanium.com/catalog/magazines/issues?ref=47f80b0f-0b53-11e9-8613-90b11c31de4c

https://7universum.com/ru

https://www.asu.ru/news/48036/

Web: // http://www. nvesti.ru

axborotnoma.uz

Дубровская Кристина Андреэвна

+998937257665 tinadubrovskaya@mail.ru

 

Кристина Дубровская 2013 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. 

2019 йилдан “Аёл ҳақидаги гендер стереотиплари дунё лингвистик тасвирининг акси сифатида (рус ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида номзодлик диссертацияси устида тадқиқот олиб бормоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги нашрларда мақолалари эълон қилинган. 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи.

Зубайдуллаев Ибодулло Амриллоевич

ibodullozubaydullaev@mail.ru

 

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 1 ўқув қўлланма, 30 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. Шу жумладан, Россия (ВАК) илмий журналларда 3 мақоласи нашр қилинган. Халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда бир қатор мақола ва тезислари билан иштирок этган.

link

link

https://www.asu.ru/files/documents/00025497.pdf

https://www.asu.ru/files/documents/00025970.pdf

 

Хакбердиева Сайёра Фармановна
 
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 2014 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. Бир нечта ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро, республика илмий анжуманларида фаол иштирок этиб келади.

 

Липатова Евгения Валентиновна

lipatova-yevgeniya@mail.ru

Евгения Липатова 2016 йилдан бери Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси фаолият юритиб келади. Бугунги кунда “Рус ва ўзбек тилларининг коммуникатив идиомалари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. 8 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда фаол иштирок этади.

Кушмаматова Ситора Кахрамоновна

karimovassitora@gmail.com

 

СамДУ Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси, ассистент. 2013 йилдан буён мазкур кафедрада ишлаб келмоқда. Фразеология ва маданиятлараро мулоқот билан бевосита боғлиқ бўлган қиёсий тилшунослик соҳасида илмий тадқиқот олиб боради. Ситора Кушмаматованинг халқаро ва республика миқёсидаги илмий журналларда 10 дан ортиқ мақола ва тезислари эълон қилинган.

Тилляева Малика Юлдашевна

malika.turayeva@mail.ru

 

Кафедра ассистенти. 2021 йилдан буён Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда мустақил изланувчи сифатида «Лингвокультурные особенности зооморфизма в языковой картине мира носителей русского, узбекского и таджикского языков»  мавзуси устида тадқиқот олиб боради. Малика Тилляева фаолияти давомида халқаро ва республика миқёсидаги илмий нашрларда бир нечта мақолалар эълон қилган.

 

Расулова Камола Юнусжоновна

Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. Айни пайтда номзодлик диссертацияси устида ишламоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги мақолалари нуфузли журналларда чоп этилган. 1 ўқув қўлланма муаллифи.

Шчербак Антонина Семёновна

 

Антонина Шчербак филология фанлари доктори, профессор. 2022 йилдан Рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси тарихи

Рус ва умумий тилшунослик кафедраси 1939 йилда ташкил этилган. Ўтган вақт давомида кафедрани В.А. Краснов (1944-1945), К.Э. Гаккаев (1945-1947), С.Д. Липкин (1948-1956), профессор И.М. Багрянский (1956-1964), Л.И. Роизензон (1964-1977), доцент А.Г. Ломов (1977-1999), унинг ўрнига доцент Р.А. Ряснянская, доцент Х.Н.Абдуллаев, проф. Э.А. Малиновский каби олимлар мудирлик қилган.

Профессор Малиновский раҳбарлигида кафедрада бешта ҳудудий илмий конференциялар ўтказилди. Кафедра аъзолари мунтазам равишда турли илмий конференцияларда қатнашиб келадилар: Халқаро славянлар конгресси (2008 йил – Малиновский Э.А.), Фразеология бўйича халқаро конференция (Германия, Полша, Россия, 2004-2008, Малиновский Э.А.), МАПРЯЛ (Малиновский Э.А., Бабахўжаев А.Б.), Денисенко О.А., Ряснянская Р.А., Абдуллаев Х.Н., Барсикян С.А. 2010-2014) кабилар шулар жумласидан. 

2016 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага катта ўқитувчи Кристина Дубровская мудирлик қилиб келмоқда. Кафедра бугунги кунда дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилади. Кафедранинг 3 нафар ўқитувчиси Бошқирд давлат университетининг аспирантура босқичига ўқишга кирган.

 

2021 йилда иккита кафедра - рус тилшунослиги ва рус тили кафедралари бирлаштирилиб, факультетлараро рус тили кафедраси деб номланди. Бугунги кунда кафедрада 29 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, улардан 2 нафари профессор, филология фанлари доктори – Малиновский Э.А. ва Тамбов шаҳридан таклиф этилган мутахассис Антонина Шчербак ва 3 нафар доцент (Тўрахўжаева Р.К., Зикратов В.В. – Олтой ўлкасидан таклиф этилган мутахассис, Усманова С.Ю.), 10 нафар катта ўқитувчилар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари турли илмий йўналишлар бўйича маърузалар ўқийди, магистрлик диссертациялари ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилади, иқтидорли талабалар билан мунтазам равишда ишлайди, уларнинг илмий мақолаларини республика ва халқаро миқёсдаги турли тўпламларда нашр этиб келади.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари:

Бакалавр:

1. 60230101 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили)

2. 5120100 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили)

3. 5112500 - Чет тил гуруҳларида рус тили

  Магистратура:

4. 70230101 - Тилшунослик (рус тили)

Кафедра ҳаётидан лавҳалар