Бўлим бошлиғи

Мухаммадиев Мамасидиқ Долиевич

  •  Қабул вақти: ҳар куни (8:00 – 16:00)
  •  Телефон: +99891-297-64-33
  •  Электрон почта: m-mamasidiq@samdu.uz

Биография

1982 - 1984 йилгача ҳарбий хизмат

1984-1985 йй. - Оқдарё тумани нон комбинатида нон цехи мастери,

1985-1986 йй. - Оқдарё тумани истироҳат боғи маркер-биллярдчиси,

1986-1987 йй. - Тошкент авиасия заводи юк ташувчиси, 

1987-1989 йй. - Тошкент полиграфия техникуми талабаси,

1989-1990 йй. - Оқдарё тумани истироҳат боғи маркер-биллярдчиси ,

1990-1997 йй. - Оқдарё тумани улгуржи савдо маркази омбор мудири ёрдамчиси, омбор мудири, директор ўринбосари,

1997-2001 йй. - Оқдарё тумани «Осиё» ишлаб чиқариш тижорат фирмаси директори,

2001-2007 йй. - Самарқанд давлат университети таъминотчи-агенти, 

2007 й. - h.v.   - Самарқанд давлат университетининг «Фуқаро мудофааси ва меҳнат муҳофазаси» бўлими бошлиғи

 

Мехнатни мухофаза қилиш  бўлимнинг асосий вазифалари

1. Меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва такомиллаштириш.

2. Соғлом ва ҳавфсиз меҳнат шароити хамда  ўқув - тарбия жарёни бўйича меёрий техникавий ҳужжатлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини таъминлаш.

3. Меҳнат мухофазаси, ўт ўчириш, радиация хавфсизлиги қоийда ва меёрларига  амал қилиши ва улар бажарилишини, хонадаги ҳавонинг шунингдек, атроф-муҳитнинг холатини назорат қилишни амалга ошириш.

4. Меҳнат мухофазаси бошқармаси тизимига МИХХ Давлат стандарти, мехнат ва ўқув стандартларини жорий қилиш.

5. Меҳнат ва ўқув шароитини малакали текширишни жорий қилиш ва ўтказиш.

6. Жарохатланиш, касбий ва иишлаб чиқариш билан боғлиқ касалланишлар олдини олиш мақсадида соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

7. Меҳатни мухофаза қилиш меёрий хужжатларни  меҳнатнинг хавфсизлиги, стандартларига мувофиқ тузиш ва такомиллаштириш.

8. Илғор тажриба ўқувчилар ва ишловчилар меҳнати мухофазаси бўйича илмий ишланмаларни ўрганиш, умумлаштириш ва жорий этиш.

9. Ўқувчилар ўртасида ўқув-тарбия жараёнини, ишловчилар меҳнатининг хавфсиз ва соғлом шароитини яратиш, бахтсиз ходисалар ҳамда ўқув юртларида касбий касалликлар олдини олиш ишларини ташкил этишни мунтазам суратда такомиллаштириш.

10. Меҳнат  хавфсизлиги талабалари  қаттиқроқ  сўраладиган ишларни  бажариладиган ҳодимларнинг меҳнат хавфсизлиги  бўйича ўқишини, меҳнат   мухофазаси бўлими  (бюроси) касаба  уюшмаси рахбарлигида меҳнат муҳофазаси сохасида  инжинер – техник  ходимлар малакасини оширишни ташкил этиш ва ўтказиш.

11. Қўшма татил  олиш, қисқартирилган иш куни, лавозим маошлар 12 % оширишга, даво- профилактик овқатланиш, сут ёки шунга тенг бошқа озиқ – овқат махсулотлари, совун олишга ҳақи бўлган ишлаб чиқариш, касб ва лавозимлар рўйхатини тузиш ва тасдиқлашга тақдим этиш.

12. Ишчи ва хизматчиларни  махсус пояфзал ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш   тартиби ҳақидаги йўриқнома асосида махсус кийим, махсус появзал ва бошқа  индувидуал  ҳимоя   воситаларига  буюртма тузиш ва тақдим  этишни ташкил этиш.

13. Санитария – эпидемология стацияларнидан  олинган маълумотлар асосан  вақти – вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туриш керак, шахсларнинг  номма – ном рўйхатини тузиш.

14. Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда меҳнат мухофазасининг  ахволини  маъмурий – жамият назорат қилиш, меҳнат мухофазаси бўйича  жамоат кўригини ўтказиш.

15. Инженер – техник  хизмат ходимларида ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз ходисаларни тўғри ва вақтида текшириш масуляти бахтсиз ходисалар сабабларини тахлил қилиш, ишлаб чиқаришда жарохатнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқариш ва амалга оширишда иштирок этиш.

16. Ўқув юрти бўйича асбоб – ускуна, машина, механизм, вентиляция тизимлари, электркучланиш, иситиш, газ ва канализация тармоқлари, иншоатларини тозалашга кўрсатмалар бериш.