Самарқанд давлат университети жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси
Самарқанд давлат университети жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири
Қурбонов Давлат Равшанович
+998915560707 davlatkurbonov75@bk.ru
Давлат Қурбонов юридик фанлари доктори. 1997 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2022 йилдан махсус жиноят фанлар кафедраси мудири. 2008 йилда “Жиноят қонунчилигини либераллаштириш шароитида жиноий жавобгарликни қўллаш муаммолари” мавзусида номзодлик, 2021 йилда “Шахснинг озодлигига қарши қилмишларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Фаолияти давомида “Жиноят ҳуқуқи”, "Жиноят процессуал ҳуқуқи", "Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар", "Жиноят процессида далиллар назарияси муаммолари", "Ижро ишини юритиш", "Юридик хизмат", "Инсон ҳуқуқлари" фанларидан маъруза матнларини тузган. Бугунги кунгача 51 дан ортиқ илмий, илмий-услубий ишлари нашр этилган. 2 таси ўқув, 1 та услубий қўлланма муаллифи. 18 мақоласи ОАК рўйхатидаги журналларда, 6 мақоласи халкаро журналларда, 15 та мақоласи республика журналларида нашр қилинган.
Жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси аъзолари
Ғуломов Акмалжон Шукуриллаевич
Кафедра профессори, юридик фанлари номзоди. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 1997 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2005 йилда “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига моддий техника хизмати кўрсатиш шартномаларининг турлари ва моҳияти” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва 2010 йил «Фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонида тасдиқланган. Акмалжон Ғуломов фаолияти давомида 1 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 7 услубий қўлланма, 2 монография, 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
|
|
Муқумова Муслима Зиёдуллаевна
Муслима Муқумова юридик фанлари номзоди, доцент. 2005 йилда “Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва 2008 йили 12.00.08 – «Жиноят ҳуқуқи ва криминология; жиноят-ижроия ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонида тасдиқланган. Фаолияти давомида 120 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар муаллифи. 5 монография, 1 рисола, 2 ўқув қўлланма ва 10 га яқин услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунги қадар 2 Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳам илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Нурмуҳаммедов Улуғбек Абдураҳманович
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 1 мақола муаллифи. |
|
Марданова Ирода Ҳусниддин қизи
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ирода Марданова фаолияти давомида 4 тезис ва 2 илмий мақолалар муаллифи.
|
|
Келдиёров Олим Худоёрович
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Олим Келдиёров фаолияти давомида 3 илмий мақолалар муаллифи.
|
|
Арзибекова Хадича Рахмонкуловна
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Самарқанд давлат университетида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Хадича Арзибекова 25 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
|
|
Ураков Джахонгир Ражабович
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади. Джахонгир Ураков фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма ва 6 илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ҳақида
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 30 августда ўтказилган йиғилиши 1-сон баённомаси асосида махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси ташқил этилган. Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси аъзолари Самарқанд давлат университети талабаларига махсус ҳуқуқ фанларидан билим бериб келмоқда. Кафедра ташкил этилган вақтдан буён кафедра мудири Д.Қурбонов, кафедра ўқитувчилари: профессор Ғуломов Акмалжон, доцентлар Мирзаев Раҳматулла, Муқимова Муслима, Қувондиқов Зокир, Ғуломова Азиза, Арзибекова Ҳадича, Нурмуҳамедов Улуғбек, Келдиёров Олим, Ўроқов Жахонгир, Мардонова Ирода, Байзаков Толиб, Элмуродов Ориф каби ўкитувчилар талабалар ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш ва ривожлантириш учун самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасининг профессор ўқитувчилари томонидан талабалар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш Кафедранинг фаолияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг назарий ва амалий масалаларини, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган. |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар