Самарқанд давлат университети

Ноорганик кимё материалшунослик кафедраси мудири
Абдурахманов Илхом Эргашбое
вич

 +998979123085   ilkhom.abdurakhmanov85@mail.ru, abdurahmonov@samdu.uz  

    Кимё фанлари доктори (DSc). Илхом Абдурахманов 2021 йилда “Металлооксид композитлар асосида заҳарли ва портловчан газларни аниқловчи кимёвий сенсорлар яратиш” мавзусида кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган. Фаолияти давомида 3 монография, 3 ўқув қўлланма ва 40 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи саналади. Шуниндек, Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда  7, бошқа халқаро журналларда 15 дан ортиқ мақолалари нашр этилган.

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85145401567&origin=resultslist&sort=plf-f  

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85145206928&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85090654196&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086278838&origin=resultslist&sort=plf-f          

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086271504&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85086263839&origin=resultslist&sort=plf-f

 

Ноорганик кимё материалшунослик кафедра аъзолари

 

Насимов Абдулло Муродович

 a.nasimov2019@gmail.com

Абдулло Насимов - "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси",  техника фанлари доктори, профессор.

Профессор раҳбарлигида кафедрада кимёвий сенсорлар, Ли ион батериалар учун LiMnO4 шпинеллар, комплекс бирикмалар ва водород сақловчи материаллар синтези учун лабораториялар ташкил этилган. 1987 йилда Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофотига сазовор бўлган. 2005 йил ИБС номинацияси бўйича таълим аълочиси (Кембриж, Англия), 2013 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонлари билан тақдирланган.

Фан ва технологиялар қўмитасининг 10 дан ортиқ илмий грант ва лойиҳаларини амалга оширган. Абдулло Насимов 2 монография, 4 рисола муаллифи. 500 дан ортиқ илмий мақола, 30 га яқин ўқув-услубий адабиётлари чоп қилинган. 18 муаллифлик гувоҳномаси ва патентлар соҳиби. 

  1. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85085335174&origin=resultslist&sort=plf-f
  2. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85085110596&origin=resultslist&sort=plf-f
  3. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-23844493127&origin=resultslist&sort=plf-f
  4. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0035764657&origin=resultslist&sort=plf-f
  5. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-33748913158&origin=resultslist&sort=plf-f

Аронбаев Дмитрий Маркиелович

diron51@mail.ru

Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти, кимё фанлари номзоди.  Россия Табиий фанлар Академияси профессори, “Машҳур олимлар” энциклопедиясига киритилган, хизмат кўрсатган фан ва таълим арбоби. 370 дан ортиқ илмий нашрлар, шу жумладан 3 китоб, 12 ўқув қўлланма муаллифи. 140 га яқин журналларда мақолалар эълон қилган. 5 муаллифлик гувоҳномаси ва 3 та ихтиро ва фойдали модел учун патент соҳиби, 1 та Россия Федерацияси патенти (РОСПАТЕНТ) муаллифи.         

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

1.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85134304318&origin=resultslist&sort=plf-f

2.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0028252194&origin=resultslist&sort=plf-f

3.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0025154606&origin=resultslist&sort=plf-f

4.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0025107265&origin=resultslist&sort=plf-f

5.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0023418923&origin=resultslist&sort=plf-f

6.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0023407918&origin=resultslist&sort=plf-f

 

Норқулов Учқун Мунавварович

uchkunnorkulov@gmail.com

Учқун Норқулов кимё фанлари номзоди. 1994 йилда “Водород ва метанни термокаталитик усулда автоматик аниқлаш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2021 йил Ҳиндистон илмий журналида, 2023 йилдан “For editorial board member of Eurasian journal of medical and natural sciences for the subject of chemistry” журналида таҳрир кенгаш аъзоси сифатида фаолият олиб боради. Фаолияти давомида 3 мақоласи халқаро Scopus базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

1. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-5644257261&origin=resultslist&sort=plf-f

2.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-3242710210&origin=resultslist&sort=plf-f

3.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-0042031218&origin=resultslist&sort=plf-f

Насимов Ҳасан Муродович

nasimovxasan7@gmail.com

СамДУ ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти. 1993 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 1993 йил “Юқори сезгирли водороднинг микроконсетрациясини ҳавода ва инерт нуқта аниқловчи ияонизацион усулда сенсор яратиш” мавзусида номзодлик  диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги  вақтгача 10 га яқин ўқув ва ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Фаолияти 5 патент қўлга киритган. 150 дан ортиқ  мақолалар чоп этган.

link

Ташпулатов Хуршид Шукурович

t-xurshid@samdu.uz

Кимё фанлари номзоди, доцент. 2012 йил “Газли муҳитда карбонат ангидридни аниқловчи селектив усуллар ва сенсорлар яратиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Хуршид Ташпулатов 30 илмий мақола ва 40 га яқин тезислар, шунингдек, 3 та ўқув қўлланма чоп эттирган.  Кимё йўналиши магистрантлари учун “Органик спектроскопия” номли қўлланмани инглиз тилидан таржима қилган.

1. https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85085335174&origin=resultslist&sort=plf-f

2.  https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85085110596&origin=resultslist&sort=plf-f 

Аронбаев Сергей Дмитриевич

aronbaev85@gmail.com

Кимё фанлари доктори, профессори. Россия Табиий фанлар Академияси академиги. Шу кунга қадар олимнинг 310 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. Германия ва Россияда чоп этилган 2 монография, халқаро ва миллий журналларда 100 дан ортиқ мақолалар, 8 дарслик, 5 ихтиро, фойдали моделлар, компютер дастурлари учун патентлар муаллифи. Олим "Универсум: кимё ва биология" (РФ) журнали таҳририяти аъзоси.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

1.https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85134304318&origin=resultslist&sort=plf-f

2.https://www.europe-science.com/wp-content/uploads/2021/12/Sciences-of-Europe-No-84-2021-Vol.-1.pdf

3.https://cyberleninka.ru/article/n/optimization-of-indophenol-complex-formation-conditions-for-spectrophotometric-determination-of-ammonium-ions/viewer

4.https://ppublishing.org/archive/publication/347-modified-carbon-containing-electrodes-in-elect

5.DOI: http://dx.doi.org/10.20534/AJT-17-1.2-121-123

 

 

Курбанова Дилором Асадовна

diloromkurbanova@samdu.uz

 

СамДУ ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ассистенти. 2019 йилдан бошлаб ноорганик кимё ва материалшунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.

Дилором Курбанова 1 ўқув қўлланма муаллифи. Шу кунга қадар 10 дан ортиқ халқаро илмий журналларда мақолалар эълон қилган.

Маматов Аслиддин Сайитмуродович

mamatov@samdu.uz

 

СамДУ ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ассистенти. 2018 йилдан бошлаб ноорганик кимё ва материалшунослик кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда “Зол-гел технология усулида уруғларни ташқи муҳит таъсиридан асровчи қоплама яратиш ва унинг хоссаларини ўрганиш”  мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунга қадар жами 10 дан зиёд илмий ишлари нашр этилган. Жумладан, Scopus базаси таркибига кирувчи журналларда 1 мақоласи эълон қилинган. 

link

Исақулова Мархабо Немат қизи

isaqulovamarxabo@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ассистенти. 2018 йилдан бошлаб СамДУ ноорганик кимё ва материалшунослик кафедрасида фаолият юритади. “Зол-гел технологияси асосида анорганик материаллар олиш ва уларни кимёвий сенсорларда ишлатиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 

Мархабо Исақулова шу кунга қадар жами 15 дан зиёд илмий ишлар нашр эттирган. Жумладан  3 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма муаллифи. 10 дан ортиқ илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. 

 

https://urlis.net/8gmhqjnd

https://urlis.net/5ern5z8f

https://urlis.net/b04tyuiz

https://urlis.net/oy6hmb9u

https://urlis.net/k9x7kxaq

 

 

Мирзаев Шерзодбек Эшбек ўғли

 mirzayevsherzodbek877@mail.ru

 

Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси ассистенти. 2018 йилдан бошлаб СамДУ ноорганик кимё ва материалшунослик кафедрасида фаолият юритади. “Яримўтказгичли металл оксидлар асосида нанотузилишли материалларни синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий тадқиқоти” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. 

Шерзодбек Мирзаев томонидан 40 дан ортиқ илмий ишлар нашр қилинган.

 1.https://urlis.net/gdf7qzcz

 2.https://urlis.net/jr770kde

 

Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси

 

Самарқанд давлат университети ташкил қилинган кундан бошлаб умумий кимё кафедраси фаолият кўрсата бошлаган. Кафедра  1927-28 йилларда ташкил этилган. 1928 йилдан 1944 йилгача профессор Л.Парфентев, 1944 йилдан 1964 йилгача доцент Рашид Ибодулин, 1965 йилдан 1970 йилгача Михаил Абрамов, 1970 йилдан 1985 йилгача Темур Ҳамроқулов, 1985 йилдан 1995 йилгача Эсон Лутфуллаев, 1995 йилдан 2004 йилгача Зиядулла Нормурадов, 2004 йилдан 2013 йилгача Абдулло Насимов, 2014 йилдан 2017 йилгача Санжар Тиллаев, 2018 йилдан 2020 йилгача Зиядулла Нормурадовлар раҳбарлик қилган. Кафедрага 2021 йилдан бошлаб к.ф.д. (DSc) И.Абдурахманов мудирлик қилмоқда.

2022 йил ноорганик кимё ва материалшунослик кафедрасида 11 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 3 нафар фан доктори, жумладан 2 та профессор, 4 нафар фан номзоди  доцентлар, 4 та ассистентлар фаолият олиб бормоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 64 % ни ташкил этади.

Кафедрада “Координацион бирикмалар кимёси”, “Умумий ва ноорганик кимё”,  ва “Учебно-экспериментальная лаборатория «ЭСиП» экологические системы и приборы” махсус лабораториялари мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Ноорганик моддалар – координацион бирикмалар синтези, тузилиши, реакцияга киришиш қобилияти ва уларнинг экосистема диагностикаси учун ишлатилишини татбиқ қилиш” ва “Турли хил кимёвий анализ усулларини яратиш асосида атроф-муҳитнинг ҳолатини автоматик назоратини амалга ошириш йўли билан экоаналитик мониторингни системасини ишлаб чиқиш”   мавзуларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Кафедра мамлакатимиз саноат корхоналари ва тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицей, коллеж ва ўрта мактаблар учун юқори малакали кимёгарлар йэтиштириб бермоқда.

Кафедрада профессор-ўқитувчиларининг сермаҳсул ижоди натижасида 5 та дарслик, 24 та ўқув қўлланма, 130 дан ортиқ ўқув–услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрланиб чоп этилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кунда бир нечта давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Кафедрада 02.00.01-Ноорганик  кимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси Умумий ва ноорганик кимё иниститути, ЎзРФА С.Юнусов номидаги “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, О.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институтлари ва дунёнинг етакчи университетлари ҳисобланган Лилл университети (Франция), Техас А&М университети (АҚШ), Жодпурдаги Технология институти (Ҳиндистон) ва Кавказ университети (Туркия), М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Тожикистон миллий университети, Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университети ҳамда Евроосиё миллий университети профессор ўқитувчилари билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

        Бакалавр йўналиши

  • Кимё 
  • Кимё асослари
  • Кимё тарихи
  • Умумий кимё
  • Ноорганик кимё
  • Координацион бирикмалар кимёси
  • Кристаллокимё
  • Металлургия асослари
  • Композит материаллар кимёси
  • Материаллар таркиби ва структурасини  ўрганиш
  • Ноорганик материаллар кимёси
  • атериаллар  ва қотишмалар кимёси
  • Кимё ўқитиш методикаси
  • Кимёдан масалалар ечиш методикаси
  • Магистратура йўналиши
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • т.ф. Ноорганик материалшунослик
  • т.ф. Замонавий ноорганик кимё
  • т.ф. Замонавий координацион кимё
  • т.ф.Бионорганик кимёнинг долзарб муаммолари

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар