Кафедра мудири

Нормуродова Гузаль Бекмурадовна

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99891 5284529
  •  Электрон почта: guzal.sam@mail.ru

Биография

2001-2005 - йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
2005-2007 - йиллар Самарқанд давлат университети магистранти
2007-2013 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси
2013-2014 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2014-2016 - йиллар Самарқанд давлат университети катта илмий ходим-изланувчиси
2017-2019 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти
2019 -йилдан Самарқанд давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири

«Ўзбекистон тарихи» кафедраси: кеча ва бугун

    «Ўзбекистон тарихи» кафедраси 1929-1937 йиллар Олий педагогика институти (1927-1930) Олий Педагогика академияси (1930-1933), Ўзбекистон давлат университети таркибида «Ўрта Осиё тарихи» кафедраси номи билан  ташкил топди ва  фаолият кўрсатади. 1937-1941 йилларда эса «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси номи билан фаолиятини давом эттирди. 1944 йилда ЎзДУ тиклангач «Ўрта Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи» кафедраси сифатида фаолият кўрсатди. 1959-1994 йилларда яна «Ўзбекистон халқлари тарихи» ва 1994-2005 йилларда эса «Ватан тарихи» кафедраси номи билан юритилди. 2005-йилдан «Ватан тарихи» кафедрасига факультетлараро «Ўзбекистон тарихи» кафедраси қўшилгач, ҳозирги номини олиб фаолият кўрсатмоқда.

    Кафедранинг фаолияти давомида уни қуйидаги олим-педагоглар бошқардилар:
1929-1937 йилларда  проф. Пўлат Солиев (1878-1937);
1945-1966 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби, проф. И.И.Умняков (1894-1976);
1966-1971 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби, проф. М.У.Аминов (1908-1992);
1971-1982 йилларда Ўзбекистон халқ таълими аълочиси дос. С.А.Акрамов (1917-1993);
1982-1998 йилларда Ўзбекистон халқ таълими  аълочиси, «Дўстлик» ордени соҳиби, проф. М.М.Абрамов (1926-1998);
1998-2005 йилларда тарих фанлари номзоди,  дос. Н.Х.Тошкенбоев;
2005-2010 йилларда  тарих фанлари доктори, проф. Ш.С.Гъаффоров;
2010-2018 тарих фанлари номзоди,  дос. Р.Ш.Холиқулов;
2018-2019 йилларда тарих фанлари номзоди,  дос. Х.М.Мамарахимов; 
2019-2021 йилларда т.ф.д., доц Б.С.Ғойибов;

2021 йилдан бошлаб тарих фанлари доктори, доцент Г.Б.Нормуродова.


    «Ўзбекистон тарихи» кафедраси университет ва фавкултетда  етакчи илмий-педагогик  жамоадир. Ҳозирги  пайтда кафедрада  2 нафар фан  доктори,  профессор, 6 нафар фан номзоди, доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 13 нафар ўқитувчилар самарали фаолият кўрсатмоқда.  Профессор, тарих фанлари доктори Ф.Х. Набиев, Ш.С. Ғаффоровлар, тарих фанлари доктори, доцентлар: Б.С.Ғойибов, Г.Б. Нормуродова,  доцентлар: Холиқулов Р.Ш, Насруллаев М.И, Вафаева Ж, Ғаниевлар К.Ғ., PhDлар: Джуманов С, Акбаева З, Нарманов Ф, Хайдаров Д, Рахимов Б., ассистентлар: Ҳасанова Ш.Ҳ,  Турдиалиев Ж, Холиқулов А. каби педагоглар университетнинг барча факультетларида маърузалар ўқиб, семинар машғулотлар ўтказиб келишмоқда. Тарих факультети  «Ўзбекистон тарихи» ихтисослиги бўйича 20 дан ортиқ фанлар  ва махсус курслар  ишлаб  чиқилган.  Талабалар учун 40 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Кафедра профессор ўқитувчилари республика вилоятлари, Самарқанд шаҳри олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, умумий ўрта мактаб жамоаларига Ўзбекистон тарихидан илмий-услубий ёрдам бериб келмоқдалар. Жамоа аъзолари томонидан Ўзбекистон тарихини тадқиқ этиш ва ҳозирги замон талабига мувофиқ янгича ёритиш борасида кўпгина илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар ва олиб бормоқдалар. Бунинг натижасида 20 дан ортиқ монография, 50 га яқин илмий оммабоп рисола, 30 дан зиёд илмий тўплам, 800 дан ортиқ илмий мақола, 200 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этганлар. Жумладан, проф. П.Солиевнинг «Бухоро манғитлар сулоласи даврида» (1933), проф. И.И.Умняковнинг «Академик В.В.Бартолд асарларининг библиографик шархи» (Москва,1975), М.Х.Тошкенбоевнинг «Зарафшон водийсининг қадимги тош даври маданияти» (Тошкент, 1980) ва «Қўтирбулоқ манзилгоҳи» (Варшава, 2000, инглиз тилида), Ш.С.Ғаффоровнинг “Чор истибдоди даврида Туркистондаги таълим тизими” (Самарқанд, 2001), “Мустамлака даврида Самарқандда бошқарув тизими ва саноат ишлаб чиқаришнинг шаклланиши” (Самарқанд, 2011), «Тарих ва тақдир» (Тошкент, 2012), Г.Б.Нормуродованинг “ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Самарқанд вилояти аҳолиси” (Самарқанд, 2010),   “ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Самарқанд вилояти аҳолисининг ижтимоий стратификацияси” (Тошкент, 2013), ), "Бухоро амирлиги аҳолиси ижтимоий стратификацияси" (Toshkent, 2019), Б.С.Ғойибовнинг “Суғд конфедерасиясида Панчнинг ўрни (Илк ўрта асрлар)” (Тошкент, 2012), “Деваштич” (Тошкент, 2012), Суғд конфедерасияси шаклланиши тараққиёти ва таназзули (Тошкент, 2015), «Илк ўрта асрларда Суғд конфедерацияси тарихи» (ўқув қўлланма, Самарқанд, 2018), “Суғдшуносликка кириш. И. Суғдий ёзув ва нумизматика” (Тошкент, 2018), About Confederate how Ruring of Sagd (South Korea, 2016) каби илмий ишлари чоп этилган.

    Мунтазам равишда ҳар йили кафедранинг илмий тўплами нашр этилмоқда. Кафедра  аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах педагогика институтлари  ва республикадаги  бошқа  олий ўқув юртларидаги  турдош кафедралар,  ЎзФА Тарих институти  ва Археология институти ҳамда  Англиянинг Оксфорд университети, АҚШ, Гарвард университети, Германиянинг Берлин ва Гумбольдт университетлари, Вена (Австрия)  университети, Москва давлат университети ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда. Кафедра қошида 2021 йилдан “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи” номли илмий марказ фаолият кўрсатаяпти. Шунингдек, кафедра қошида “Мозийдан садо” номли талабалар илмий тўгараги ҳам фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалар турли хил республика танловида иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон тарихининг янги  тарихини ўрганиш бўйича “Тафаккур синовлари” танловида “Улуғбек ворислари” жамоаси билан қатнашиб, 2012 йилда 1-ўринни, 2013 йилда 3-ўринни эгалладилар. Кафедра битирувчилари орасида Президент, атоқли кишилар номидаги стипендиялар соҳиблари ва республика миқёсидаги олимпиадиалари ғолиблари етишиб чиққан. Кафедра аъзолари факультет, университет, шаҳар, вилоят ҳамда республика миқёсида жамоат ишларида қатнашмоқда.

    Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

    Бакалавр

  • Ўзбекистон тарихи
  • Ўзбекистон давлатчилиги тарихи
  • Ўзбекистоннинг маданияти ва санъати тарихи
  • Ўзбекистоннинг енг янги тарихи
  • Шарқ алломаларининг илмий мероси
  • Ўзбекистон тарихини ўқитиш методикаси (7-8-9 синфлар)
  • Ўзбекистон тарихини ўқитиш методикаси (10-11 синфлар)
  • Қадимги туркий давлатлар тарихи
  • Ўзбекистонда талим тизими тарихи
  • Илк ўрта асрлар Суғд конфедерасияси тарихи.
  • Ўзбекистон меморий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжолари тарихи
  • Туркистонда талим тизими тарихи

 

    Магистратура

  • Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва толерантлик
  • Ўзбекистонда йер-сув муносабатлари
  • Ўзбекистонда савдо муносабатлари ва тадбиркорлик тарихи
  • Ўзбекистон мустамлака ва совет мустабид тузуми даврида
  • Ўзбекистон тарихи топонимлари
  • Ўзбекистон тарихида инновациялар