Самарқанд давлат университети

амалий психология кафедраси мудири

Кодиров Обид Сафарович 

+998902705702  obid.kodirov.79@mail.ru

Кодиров Обид Сафарович психология фанлари бўйича фалсафа доктори. 2012 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2022 йилдан психология кафедраси мудири. 2020 йилда “Ўсмирларда (11-15 ёш) жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 1 дарслик, 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 2 ҳамда бошқа нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган.

https://bilig.academiascience.org/index.php/isepsmj/article/view/845/771

https://bilig.academiascience.org/index.php/isepsmj/article/view/852/777

                                                                       Психология кафедраси аъзолари

Суюнов Очил Жумабоевич

suyunovochil@samdu.uz

Педагогика фанлари номзоди, доцент. СамДУ психология кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1992 йилда “Политехник таълим ўрта мактабда физикани ўрганиш омили сифатида” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Очил Суюнов фаолияти давомида 1 дарслик, 9 ўқув қўлланма, 1 монография, 6 рисола, 160 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. 5 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалари эълон қилинган. 

 

                                             Абдурасулов Рустам Абдураимович

Психология фанлари доктори, профессор. 2024-йил ноябр ойидан СамДУ амалий психология кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 2018-йилда “Спорт машғулотларининг ўқувчи-спортчилар шахсини шаклланишидаги роли (яккакураш турлари мисолида)” мавзусида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилди ва фан доктори илмий даражасига эришди.

100 дан ортиқ илмий-услубий ишлари эълон қилинган. 3 ўқув қўлланма ва 3  монография, 17 методик қўлланма муаллифи.

Шоназаров Асрор Махмаисоевич

shonazarovasror@samdu.uz

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Cамарқанд давлат университетида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини такомиллаштириш” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Асрор Шоназаров ўз фаолияти давомида ОАК эътироф этган 20 дан ортиқ халқаро ва 10 дан ортиқ илмий-амалий анжуманларда қатнашиб, юқори нуфузга эга бўлган хорижий журналларда илмий мақола чоп эттирган. Олим педагогик фаолияти давомида 1 ўқув-услубий қўлланма, 5 ўқув қўлланма муаллифи.

Умматова Ситора Шавкатуллоевна.

ummatovasitora@samdu.uz

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУда 2018-йилдан буён амалий психология кафедрасида фаолият юритиб келади. 2022-йил  "Рашк феноменининг оилавий муносабатларидаги гендер ва ёш  фарқлари" мавзусида  PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2 монография, 1 ўқув қўланма 2 услубий кўрсатма, муаллифи. 2 Scopus va Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалари эълон қилинган.

Товбаева Муқаддам Сафаровна

tovbayevamuqaddam@samdu.uz

 

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). CамДУ психология кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Муаммоли оилаларнинг гендер муносабатларида психологик деспотизм профилактикаси” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Муқаддам Товбаева фаолияти давомида 1 монография, 1 услубий қўлланма, 2 услубий кўрсатма муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 6та халқаро ва  10 дан ортиқ республика илмий мақолалари 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

 

Бахрамова Абира Абдуллаевна

baxramovaabira@samdu.uz

СамДУда 1993-йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. 6 ўқув услубий қўлланма,  2 Scopus, Web of Science базасига кирувчи журналларда ва 50 дан ортиқ халқаро журналларда мақолалар нашр эттирган.

 

Эшманов Отабек Бахриддин ўғли

eshmanovotash@gmail.com

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университетида 2022-йилдан буён фаолият юритиб келади. “Стресс ҳолатининг ўсмир ёшдаги спортчилар фаолиятига психологик таъсири” мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Отабек Эшманов  ўз фаолияти давомида ОАК эътироф этган 10 дан ортиқ халқаро ва 5 дан ортиқ илмий-амалий анжуманларда қатнашиб, юқори нуфузга эга бўлган хорижий журналларда илмий мақола чоп эттирган.

Юлия Николаевна Гут

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2023-йил октябр ойидан бошлаб СамДУ психология кафедрасида ишлайди. “Ўспиринларнинг девиант хатти-ҳаракатларининг шахсий ва нейропсикологик шартлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

1 методик қўлланма муаллифи. 1 мақоласи Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган журналларда чоп этилган.

 

Шоназаров Асрор Махаисойивич

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ амалий психология кафедрасида 2020-ўқув йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022-йилда “Умумуй ўрта таълим мактаби директорларининг ижтимоий-психологик компетентлигини такомиллаштириш” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

1 дарслик,  6 ўқув қўлланма, 1 монография, 1 ўқув-услубий қўлланма, 1 рисола, 150 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Джурақулова Дилфуза Фархадовна

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ психология кафедрасида 2004-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2023-йилда “Шахсда айбдорлик ҳисси намоён бўлишининг психологик хусусиятлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

1 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма, 1 монография, 50 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи..

 

Насимов Садриддин Хўразбоевич

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ амалий психология кафедрасида 2013-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2024-йилда “Бошланғич синф ўқувчиларини мактабга адаптациясининг ижтимоий – психологик хусусиятлари” мавзусида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

1 услубий қўлланма, 1 монография, 25 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган. 2 Scopus, Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалари эълон қилинган.

 

Сайдуллаев Джамолиддин Яхшибоевич

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ амалий психология кафедрасида 2024-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2024-йилда "Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг  ижтимоий-психологик хусусиятлари" мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.

20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Исламова Дилафруз Бўстоновна

Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). СамДУ амалий психология кафедрасида 2024-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2024-йилда  "Тутинган оилалар ва болалар ижтимоий психологик мослашувининг ижтимоий этник хусусиятлари" мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Кучибоев Шавкат Авазович

СамДУ амалий психология кафедрасида 2020-йилдан буён фаолият юритиб келади. “Ўспринларда ҳуқуқий мадамиятни шакиллантиришнинг психологик миханизимлари” мавзусида изланиш олиб бормоқда.

20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Очилов Шоҳруҳ Ғайратович

СамДУ Амалий психология кафедрасида 2023-йилдан буён фаолият юритиб келади. “Глобаллашув жараёнида ўсмирларни жисмоний зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусида изланиш олиб бормоқда.

20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Улмасова Лолита Владимировна

2024-йилдан бери Самарқанд давлат университети амалий психология кафедрасида фаолият юритади. "Виртуал жамоаларда эмосионал интеллект ва онлайн-етакчиликнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида изланиш олиб бормоқда. 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Исроилов Фахриддин Ўскин ўғли

СамДУ амалий психология кафедрасида 2024-йилдан буён фаолият юритиб келади. 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

Амалий психология кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети амалий психология кафедраси 2024-йилда ташкил этилган. 2020-йилда умумий психология, 2022-йилда психология деб номланган эди. Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатда 17 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Улардан 1 нафари фан доктори (DSc), профессор; 1 нафар хорижлик фан номзоди, профессор; 9 нафар психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 1 нафари катта ўқитувчи ва 5 нафари ассистентлардан иборат.
Жамият тараққиётида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган олий маълумотли мутахассислар қаторида, жумладан, Самарқанд давлат университети психология йўналишидан етишиб чиққан психологлар ҳам қарийиб 80 йил давомида ижтимоий ҳаётда хизмат қилиб келишмоқда.

Университетда психология фани тараққиётига ҳисса қўшган олимлар – Султон Раҳимов (“Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари”), Гавҳар Ёрмуҳаммедова (педагогик психология), Муса Халилов (“Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш”), Тамара Абаева (оила психологияси), Нинел Григорева, Дамир Раббимов (психология тарихи), Зебо Ибрагимова (психологик хизмат), Зулайҳо Ҳасанова (“Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида оила мотивасияси”) ҳамда бугунги кунда ҳам ушбу фан йўлида изланишлар олиб бораётган инсон руҳияти билимдонлари Холбой Ибрагимов, Абдуҳалим Абдуаҳадов, Собир Мусинов, Мушарраф Салохутдинова, Азамат Саидов, Обид Қодиров, Фазилат Қучқорова, Рухшона Мусинова, Мухтасам Сулаймонов ва Абира Бахрамовалар университетнинг “Психология” йўналишини ҳозирги вақтда йилига 100-150 нафар психолог мутахассислар битиришларига асосий билимлар бериб келишмоқда.

Университетда 20 йилдан буён психология бакалавриат йўналиши мавжуд. Йўналиш битирувчилари жамият ишлаб чиқаришининг турли соҳаларида – таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, маданият, оммавий ахборот воситалари, спорт, савдо ва бошқа соҳаларда психолог мутахассис сифатида фаолият юритишмоқда.Сўнгги йилларда кафедрада 25 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб,  талабаларга таълим, маънавий тарбия бериш, битирувчилар мониторингини олиб бориш ва жамоатчилик фаолиятлари – оммавий тадбирларда фаол иштирок етиб келишмоқда. Кафедрада 2013 йилдан “Психологик марказ” ўқув-илмий лабораторияси ташкил етилган. Унда асосан психологик хизмат, психологик маслаҳат, психопрофилактика, психодиагностика ишлари йўлга қўйилган.

Кафедранинг ҳамкорлик алоқалари. Бугунги кунда республикамиздаги етакчи ОТМлари психология кафедралари ҳамда хорижий давлатлар психология илмий тадқиқот институтлари, жумладан, Москва психоанализ институти вакили психология фанлари номзоди, Федерал давлат илмий ташкилоти Россия таълим академияси психология институти катта илмий ходими, доцент Татяна Попова билан “Консултатив психология имкониятлари: Арт-терапия мисолида” мавзуси бўйича вебинар дарслар ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Шунингдек Қозон федерал университети психологлари билан илмий ҳамкорлик мавжуд.

Халқаро алоқалар бўйича 2022 йилда кафедра мудири доцент Обид Қодиров ташаббуси билан психология кафедраси Озарбайжон Республикаси Боку давлат университетининг психология  кафедраси ўртасида илм-фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Республикамиздаги етакчи ОТМлари психология кафедралари, Ўзбекистон Миллий университети, Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети, Бухоро давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатилган. Кафедра вилоятда ягона психологик хулоса бериш ваколатига эга ташкилот сифатида давлат органларига ишга киришга номзод шахсларга тавсифномалар беради, суд-психологик экспертизалар ўтказади ҳамда Самарқанд вилоятининг барча туманлари ва Самарқанд шаҳрида психопрофилактик ишларни олиб боришда барча ташкилотларга яқиндан ёрдам беради.

    Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Бошқарув психологияси
  • Девиант хулқ психологияси
  • Дифференсиал психология
  • Ижод психологияси
  • Ижтимоий психология
  • Иқтидорли болалар психологияси
  • Илғор педагогик технологияларнинг психологик асослари
  • Индивидуал ва гуруҳий консултасия
  • Истеъмолчи психологияси
  • Когнитив психология
  • Конфликтлар психологияси
  • Креатив психология
  • Мактабгача таълим психологияси
  • Махсус психология
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Меҳнат ва муҳандислик психологияси
  • Мулоқот психологияси
  • Мутахассисликка кириш
  • Оилавий муносабатлар психологияси
  • Педагогик психология ва ПЎМ
  • Психоанализ асослари
  • Психогигена
  • Психогнетика
  • Психодиагностика ва експериментал психология
  • Психологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш методлари ва технологиялари
  • Психологик хизмат
  • Психология назарияси ва тарихи
  • Психология феноменлари
  • Психологиянинг замонавий тармоқлари
  • Ривожланиш психологияси ва педагогик психология
  • Ривожлантирувчи тренинглар
  • Саломатликнинг ижтимоий психологияси
  • Социал психологик тренинг
  • Социал психология
  • Спорт психологияси
  • Стресс психологияси
  • Судга оид психология експертизаси
  • Ташкилотларда психологик хизмат
  • Тестология
  • Тиббиёт психологияси
  • Умумий психодиагностика
  • Умумий психология
  • Ўсмирлик даври психологияси
  • Шахслараро муносабатлар психологияси
  • Эксперементал психология
  • Этно ва дин психологияси
  • Юридик психология
  • Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Бошқарув психологияси
  • Девиант хулқ психологияси
  • Дифференсиал психология
  • Ижод психологияси
  • Ижтимоий психология
  • Иқтидорли болалар психологияси
  • Илғор педагогик технологияларнинг психологик асослари
  • Индивидуал ва гуруҳий консултасия
  • Истеъмолчи психологияси
  • Когнитив психология
  • Конфликтлар психологияси
  • Креатив психология
  • Мактабгача таълим психологияси
  • Махсус психология
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Меҳнат ва муҳандислик психологияси
  • Мулоқот психологияси
  • Мутахассисликка кириш
  • Оилавий муносабатлар психологияси
  • Педагогик психология ва ПЎМ
  • Психоанализ асослари
  • Психогигена
  • Психогнетика
  • Психодиагностика ва експериментал психология
  • Психологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш методлари ва технологиялари
  • Психологик хизмат
  • Психология назарияси ва тарихи
  • Психология феноменлари
  • Психологиянинг замонавий тармоқлари
  • Ривожланиш психологияси ва педагогик психология
  • Ривожлантирувчи тренинглар
  • Саломатликнинг ижтимоий психологияси
  • Социал психологик тренинг
  • Социал психология
  • Спорт психологияси
  • Стресс психологияси
  • Судга оид психология експертизаси
  • Ташкилотларда психологик хизмат
  • Тестология
  • Тиббиёт психологияси
  • Умумий психодиагностика
  • Умумий психология
  • Ўсмирлик даври психологияси
  • Шахслараро муносабатлар психологияси
  • Эксперементал психология
  • Этно ва дин психологияси
  • Юридик психология

Магистратура

Психология (фаолият турлари бўйича)

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар