Самарқанд давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедраси
Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли
http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/14666
Рақамли иқтисодиёт кафедраси аъзолари
Тошмурза Раҳманов Иқтисод фанлари номзоди, доцент. 2008 йилда буён Самарқанд Давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Тошмурза Раҳманов фаолияти давомида Scopus базаларида индексланган илмий журналларда 2 мақола эълон қилган. 3 ўқув қўлланма ва 1 дарслик муаллифи. 30 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конфэренсия ва симпозиумларда тезислари билан иштирок этган. Асосий илмий йўналиши бухгалтерия ҳисоби ва аудит ҳисобланади. |
|
Ариндам Баник
|
|
Кушатов Рустам Ҳайдарович Иқтисод фанлари номзоди, доцент. “Ҳозирги шароитда меҳнат алмашув қонунининг ҳаракати” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилган. Республика ва халқаро журналларда 50 га яқин мақоласи эълон қилинган. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва аҳолини иш билан бандликни таъминлаш тадқиқи мавзуси бўйича тадқиқот олиб боради. |
|
Мардонова Аширжон Турсунбоевна
Иқтисод фанлари номзоди, доцент. “Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агросаноат корхоналарида айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Аширжон Мардонова ўз фаолияти давомида 3 ўқув қўлланма, 7 ўқув-услубий кўрсатмалар нашр эттирган. 100 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари: http://sersc.org/journals/index.php/IJAST/article/view/17308
|
|
Порсаев Ганиджан Мухамедович
Тэхника фанлари номзоди, доцент. "Техник тизимларда бошқарув" ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ганиджан Порсаев фаолияти давомида 4 дарслик, 11 ўқув қўлланма, 5 ўқув-услубий кўрсатмалар нашр эттирган. 85 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. 20 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномаларига эга.
|
|
Каржавова Хуршида Абдумаликовна
Самарқанд давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси. Айни вақтда “Маҳаллабай иш тизми орқали аҳоли бандлигини таъминлаш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 1 та ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Халқаро ҳамда рэспублика илмий-амалий конференцияларида 15 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. |
|
Усманова Дилафруз Қаршиевна Дилафруз Усманова иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1998 йилдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. 2009 йилда "Хизмат кўрсатиш тармоқлар иқтисодиёти" ихтисослиги бўйича техника фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. Дилафруз Усманова фаолияти давомида 4 дарслик, 11 ўқув қўлланма, 5 ўқув-услубий кўрсатмалар нашр эттирган. 125 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. 5 дан ортиқ муаллифлик гувоҳномаларига эга. Жумладан, бугунга қадар Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. |
|
Рақамли иқтисодиёт кафедраси ҳақида 1998 йил 28 ноябрда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси ташкил этилган. Кафедра мудири вазифасини дастлаб С.Алиқулов ва М.Хошимовлар бажардилар. Шунингдек, 2009-2015 йилларда кафедра мудири вазифасида Р.Кушатов, 2015-2017 йиилларда А.Таниев, 2017-2018 йиилларда профессор Б.Сафаров, 2018-2020 йилларда Д.Усмановалар фаолият олиб бордилар. 2020 йилдан бошлаб, кафедра мудири вазифасини профессор Б.Сафаров бажариб келган эди. 2011 йилда “Молия ва бошқарув ҳисоби” ҳамда “Ижтимоий-иқтисодиёт ва менежмент” кафедраларининг қўшилиши билан “Ижтимоий иқтисодиёт, менежмент ва молия” кафедраси деб номланди. Мазкур кафедра 2015 йилда “Кадрлар менежменти” кафедрасига айилантирилди. 2018 йил кафедра номини ўзгартириш тўғрисидаги қарори асосида “Кадрлар менежменти ва бизнес” кафедраси ташкил этилди. 2020 йилдан рақамли иқтисодиёт кафедраси фаолият кўрсатиб келмоқда. 2022 йилнинг 26 сентябридан бошлаб кафедра мудири лавозимида и.ф.ф.д., PhD З.Т.Бакаев фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда, талабаларнинг билимини баҳолашнинг модул тизими жорий этилган бўлиб, барча фанлар бўйича маъруза матнлари, ўқув-услубийи мажмуалар тайёрланган ва нашр этилган. Шу билан бир қаторда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 7 та дарслик, 20 дан зиёд ўқув қўлланмалар чоп этилган ва маъруза матнларининг электрон версиялари яратилган. Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида ўқув йилининг ҳар ойида икки ойлик муддатда тасдиқланган режа асосида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириб келди. |
|
Кафедрада доимий равишда илмийи-услубий семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.Рақамли иқтисодиёт кафедраси Чехия давлатининг Прага метрополитен университети ва Чехия табиий фанлар университети, Испаниянинг Гранада университети, Ҳиндистоннинг Ж.Неру номидаги Делҳи университети, Россиянинг Томск Давлат университети, СКФУ, Висшая школа экономики, Перм университети, Қозон федерал университети, Беларуссиянинг Минск радиотехника университетлари билан халқаро-илмий, ўқув-услубий жиҳатдан ҳамкорлик олиб борган. Кафедра профессор-ўқитувчилари шу давргача илмийи-услубий, маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этиб келмоқда. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, иқтисодиёт тармоқлари талабларига мос мутахассислар тайёрлаш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кафедра ташаббуси билан 5А231701 – Кадрлар менежменти мутахассислиги бўйиича магистратура очилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, 5А234101 – Рақамли иқтисодиёт мутахассислиги бўйича магистратура очилди. Рақамли иқтисодиёт кафедраси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида «Буюк ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг ренессанси» мавзусида халқаро конференция ташкил этилган. Шунингдек, илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил қилиниб келинмоқда. |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида 2020 йил Самарқанд Давлат университетида “Рақамли иқтисодиёт: муаммолар, эчим, истиқболлар” мавзусида халқаро миқёсда онлайн илмий конференция ўтказилган.2020-2021 ўқув йиилида рақамли иқтисодиёт кафедраси ташаббуси билан хорижий олийи таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро таълим дастурлари асосида қуйидаги 5 та йўналиш очилди: Бакалавриат Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйиича); Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйиича); Магистратура Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар, Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори (соҳалар бўйича), Инсон ресурсларни бошқариш. Ҳозирги кунда кафедрада и.ф.д, профессор Б.Сафаров, фан номзоди, доцентлар Р.Кушатов, Т.Рахмонов, Г.Парсаев, А.Марданова, Д.Усманова, О.Эрназаров, З.Бакаев ва ассистент Х.Каржабовалар фаолият олиб бораяпти, илмийи салоҳият даражаси 89 фоизни ташкил этади. |
|
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор иқтисодийи фанлар, хусусан, “Статистика”, “Иқтисодий таҳлил ва аудит”, “Логистика”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Суғурта иши”, “Молия ва кредит”, “Инновацион иқтисодиёт” фанлари ўқитилади. Кафедра қошида талабаларнинг “Ёш ҳисобчи” илмий тўгараги фаолият юритиб келмоқда.Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Туризм: назария ва амалиёт”, “Молия ва солиқлар”, “Рақамли иқтисодиёт асослари”, “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар”дарсликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтисодиёт ва туризм таълим йўналишлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган. Шунингдек “Статистика”, “Эконометрика асослари”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Миллий иқтисодиётда ахборот коммуникация технологиялари”, “Инновацион менежмент”, “Кадрлар консалтинги ва аудити”, “Маркетинг”, “Жамоада самарали ишлаш”, “Молия ва кредит”, “Кадрлар менежменти”, “Ходимларни инновацион бошқариш”,” Сервис ва туризм”, “Сифат менежменти”, “Лидерлик сифатларини бошқариш” ўқув қўлланмалари чоп этилган. Амалиётда фойидаланиш мақсадида “Туристик маҳсулотнинг самарадорлигини баҳолашнинг услубий компьютер дастури” яратилиб, жорий қилинди ва ишлаб чиқилган дастурга Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинди, шунингдек, “Корхонанинг иқтисодий ҳолатини баҳолашда молиявий-хўжалик фаолиятининг айрим кўрсаткичларини ҳисоблаш”, “Туризм: назария ва амалиёт» электрон дарслик ва дастурларига ҳам Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинган. |
Кафедра ҳаётидан лавҳалар