2023 йилдаги журнал сонлари
Туркологик тадқиқотлар журнали платформасига ўтиш: turkologiya.samdu.uz
МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
- Мақола 8-10 саҳифа ҳажмида тақдим этилади;
- Мақоланинг таркибий тузилиши:
- Мақола матни Times News Roman шрифтида, 14 катталикда, чап: 3 см, ўнг: 1,5 см, юқори ва қуйи: 2 см; 1,15 интервалда, А4 шаклида тайёрланиши лозим;
- Мақола сарлавҳаси, муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми ва ота исми тўлиқ ҳолатда катта ҳарфлар билан ёзилиши керак;
- Муаллиф(лар)нинг лавозими, илмий унвони, иш (ўқиш) жойлари, вилоят, республика, телефони ва e-mail почта адреси тўлиқ келтирилиши керак;
- Аннотация, мақоланинг қисқача мазмун ва аҳамияти, натижаларидан иборат бўлиши лозим.
- Ҳар бир мақола бошида ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация бўлиши лозим.
- Аннотация 120-150 сўздан кўп бўлмаган шаклда бўлиши керак;
- Аннотациянинг пастки қисмида мақола мазмунини ёритувчи 7-10 таянч сўзлар келтирилиши керак.
- Мақола қуйидаги шаклда тайёрланиши керак:
а) Кириш (Introduction)
б) Асосий қисм (Main part)
c) Натижалар ва муҳокама (Results and Discussions)
д) Хулосалар (Conclusions)
э) Адабиётлар (References) – алифбо тартибида келтирилади.
- Ҳаволалар (сноскалар) катта қавсда муаллиф фамилияси – нашр санаси – саҳифаси [Мўминов 2020: 25] шаклида келтирилади;
- Расм, чизма, жадвал, диаграммалар «Расм» деб араб рақамлари билан қайд этилади. Белги ёки ишоралар – расм остида, кейинги қаторда, ўртада жойлаштирилади ва қорайтирилган шрифт билан белгиланади;
- Мақолада келтирилган маълумот ва далилларнинг илмий асосланганлиги, ишончли ва кўчирмачилик ҳолатлари учун муаллиф(лар) масъулдир.
- Мақолалар экспертиза қилинади. Экспертлар томонидан тавсия этилган мақолаларгина журналда чоп этилади;
- Тавсия этилмаган мақолалар чоп этилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Журналнинг 1 та сонида муаллифнинг фақат 1 та мақоласи чоп этилади.