Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси
Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси мудири
Рашидов Акбар Эргаш ўғли
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университети Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2024 йил февраль ойидан кафедра мудири лавозимида ишлаб келади. 2023 йилда “Маълумотлар оқимларини оптимал тақсимлаш алгоритмлари” мавзусида (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Рашидов Акбар фаолияти давомида 50 га яқин илмий ишларнинг, 1 та ўқув, 1 та ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифи ҳисобланади. 10 га яқин ишлаб чиқилган дастурий воситалар учун Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаларини олган. Шунингдек, бугунга қадар 9 та Ссопус ва Веб оф Ссиенсе базасига кирувчи (улардан 1 таси Қ1 квартилга, 1 таси Қ2 квартилга кирувчи) журналларда мақолалар эълон қилган.
Google счолардаги профили:
https://scholar.google.com/citations?user=_zl-wjYAAAAJ&hl=en
Ссопус базасидаги профили:
https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57208304510
Веб оф Ссиенсе базасидаги идиси:
ИДЖВР-6528-2024
Орсид ид :
https://orcid.org/0000-0001-7510-5841
Асосий мақолалари:
https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-031-36115-9_40
https://doi.org/10.1109/ICACITE53722.2022.9823674
https://doi.org/10.1109/ICISCT52966.2021.9670387
https://doi.org/10.1109/ICISCT52966.2021.9670052
https://scholar.google.com/scholar?oi=bibs&cluster=9453380535573440508&btnI=1&hl=en
https://ojs.qarshidu.uz/index.php/mp/article/view/473
https://doi.org/10.1109/SmartIndustryCon61328.2024.10516193
https://ijaretm.com/index.php/ij/article/view/1096
Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси аъзолари
Жуманов Исроил Ибрагимович
Техника фанлари доктори, профессор. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 1974 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1974 йилда номзодлик диссертациясини, 1984 йилда «Ностационар объектлар маълумотларини шакллантириш, узатиш ва ишлов бериш ишончлигини ошириш назарияси ва услублари» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Исроил Жуманов фаолияти давомида 4 монография, 35 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. 16 илмий ишланмаларига Интеллектуал мулк агентлиги гувоҳномаларини қўлга киритган. Шунингдек, олим бугунга қадар 20 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Аминов Истам Барноевич Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 1992 йилдан буён фаолият юритади. 1991 йилда Новосибирск давлат университетида «Разработка программного обеспечения разделов теория вероятностных дисциплин» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Истам Аминов фаолияти давомида 200 га яқин илмий-услубий ишларини нашр эттирган. Уларнинг 2 дарслик, 8 ўқув, 12 услубий қўлланма, 10 га яқини методик ишланма ва услубий мажмуалар, 4 электрон ўқув адабиётлар ташкил этади. Scopus базасидаги журналларда 2 мақоласи нашр этилган. Халқаро журналларда 18, маҳаллий нашрларда 25 мақола эълон қилган. Давлат патент қўмитасидан 6 ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларни қайд қилиш гувоҳномасини олган. https://doi.org/10.1063/5.0089966 |
|
Холмонов Сунатилло Махмудович
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда "Узлуксиз объектлар ва нейрон тармоқлари хоссалари асосида ахборотларга ишлов беришни мақбуллаштириш усул ва алгоритмлари" мавзуcида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Сунатилло Холмонов фаолияти давомида 2 услубий қўлланма муаллифи. 6 илмий ишланмаларига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳнома берилган. Шунингдек, олим бугунга қадар 5 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Джуманов Олимжон Исроилович
Техника фанлари номзоди, доцент. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2007 йилда «Микрообъектлар тасвирларини визуаллаштириш, таниш, синфлаштириш ва қайд қилиш тизимларини яратиш услублари» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олимжон Джуманов фаолияти давомида 200 илмий ишлар, 1 ўқув, 4 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. 10 дан ортиқ илмий лойиҳаларига Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномасини олган. Шунингдек,бугунга қадар 11 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Бустанов Худайкул Абриевич
СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2002 йилдан буён ассистент ва катта ўқитувчи лавозимларида фаолият юритиб келади. Худайкул Бустанов фаолияти давомида 4 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Халқаро ва республика илмий ва амалий конференцияларда 20 дан зиёд мақола ва тезислари билан иштирок этган. Ҳозирда «Суюқлик ва газлар механикаси» соҳасида «Математическое моделирование фильтрации двухфазной сжимаемой жидкости в пористой среде в пористой среде» мавзуси (PhD) бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда. |
|
Каршиев Хусан Беркинбаевич Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2021 йилда «Электрон ҳужжат элементлари мантиқий ва семантик боғланишини ажратадиган механизмлар бўйича ахборот ишончлигини ошириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим фаолияти давомида 3 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Бугунга қадар 3 гувоҳнома эгаси. Scopus базасига кирувчи журналларда 3 мақоласи эълон қилинган. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57211552081 https://ieeexplore.ieee.org/document/9351397 https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1742-6596/1546/1/012082 |
|
Шаропова Нафиса Аброровна
Кафедра ассистенти. CамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. «Иммунли мослашувга эга нейро-нотиниқ тармоқлар асосида кадрлар кўрсаткичларини таҳлил қилувчи ва баҳоловчи таффакурли тизим услуб ва алгоритмларини ишлаб чиқиш» мавзуси бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Нафиса Шаропова фаолияти давомида 3 услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро ва республика журналларида 20 дан ортиқ мақола нашр эттирган. |
|
Хурамов Латиф Якуббой ўғли
СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси доценти. 2021-йилдан буён СамДУ Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида фаолият юритмоқда. У “Гастроентерологик сигналлар ва тиббий тасвирларни Коифлет велвети усулида рақамли ишлов бериш” мавзусида PhD даражасини ҳимоя қилган. Латиф Хурамов илмий фаолияти давомида қуйидаги ютуқларга эришган. 3 та ўқув қўлланма ва 10 та услубий қўлланма муаллифи. Сcопус ва Веб оф Сcиенcе базаларига кирувчи нашрларда 3 та мақола чоп этган. Халқаро ва Республика миқёсидаги журналлар ҳамда конференцияларда 60 га яқин мақола эълон қилган. 8 та дастурий маҳсулот ва 1 та рационализаторлик таклифи учун интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳномалар олган. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57360116500 |
|
Ярматов Шерзоджон Шокир ўғли Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2021-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2024-йилда “Кўчмас мулкни баҳолаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг интеллектуал алгоритмлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. https://scholar.google.com/citations?user=OGfLnOYAAAAJ&hl=ru |
|
Хамидов Мунис Мусинович Кафедра ассистенти. СамДУ сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 2023 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Физиологик четланишлар асосида чарчоқлик аломатларини аниқлаш алгоритмлари” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Мунис Хамидов фаолияти давомида хорижий ва республика журналларида 20 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. https://scholar.google.com/citations?user=FcasmGAAAAAJ&hl=ru |
|
Солиев Акбар Ўткирович Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедра ўқитувчиси. "Дастлабки маълумотларнинг интеллектуал таҳлили" мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. 20 дан ортиқ мақоласиз хорижий ва республика журналларида эълон қилинган. |
|
Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси ҳақида Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқиш ва маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш, ижтимоий-иқтисодий ва таълим жараёнини ахборотлаштириш, информатиканинг замонавий масалаларини ечиш, замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш ва уларнинг дастурий воситаларни яратиш, ишлаб чиқаришга ва амалиётларда қўлланилишига йўналтирилган. Кафедра кўп йиллар давомида профессор-ўқитувчилар томонидан кўплаб амалий ва инновацион тадқиқотлар гранти ва хўжалик шартномаларини бажариб келмоқда. Проф.И.Жуманов ва проф.А.Ахатов раҳбарлигида 20 фан номзоди ва 1 нафар фан доктори диссертациялари ҳимоя қилинди. Ҳозирги кунда 3 мустақил тадқиқотчилар фалсафа докторлик диссертасияларини тайёрлашмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган илмий, ўқув-услубий ишлар сони: Кафедра илмий мавзуси бўйича кафедра ўқитувчилари 2022 йилда 108 та илмий мақола ва маъруза тезислари ҳамда 3 та ўқув қўлланмаларни чоп этишди. |
|
Сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедрасида 1 та илмий-муаммоли ва 1 та илмий-услубий семинар фаолият кўрсатади. Бундан ташқари иқтидорли талабалар учун «Рақамли технологиялар асосида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш» ҳамда “Дастурий маҳсулотлар яратиш” тўгараклари мавжуд. Кафедрада бугунги кунда Galgotias университети (INDIA), Swansea университети (Aнглия), Санкт-Петербург, Минск, Москва, Киев, Новосибирск давлат университетлари, Чехия (Prague Development Center), Хитой (Chinese Academy of Science), Жанубий Корея (Maritime Information and Communication Institute) ва Ҳиндистон (CMC Limited) давлатларининг олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан илмий алоқалар йўлга қўйилган. Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр • Сунъий интеллект тизимлари • БигДАТА ва маълумотлар таҳлили • Сунъий интеллект • Машинавий ўқитиш |
|
• Рақамли таҳлил ва сигналларга ишлов бериш • Инсон машина интерфейси • Информатика асослари • Дастурлаш асослари • Ахборот технологиялари • Ахборотни ҳимоялаш • Алгоритм ва маълумотлар структураси • Wеб технологиялар • Компьютер графикаси ва Wеб дизайн Компьютер графикаси ва геометрияси • Компьютер тармоқлари • Операцион тизимлар |
|
Магистратура Ихтисослаштирилган дастурий воситалар Ихтисослаштирилган дастурий воситалар Махсус фанларни ўқитиш методикаси Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари Wеb иловаларни яратиш технологиялари Ахборот тизимлари учун дастурлаш Таълимда ахборот тизимлари Ахборот тизимларини лойиҳалаш Тармоқ технологиялари ва администраторлиги Ахборот тизимларининг хавфсизлиги Компьютерли математик тизимлар |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар